05:39 "Ўнгимда кўрай" Манзурадан бошқача клип! | |
Манзуранинг "Ўнгимда кўрай" қўшиғига ишланган клипни премьерасини тақдим этарканман, аввало бу клип менга жуда ёққанини айтиб ўтмоқчиман. Лекин очиқ гап...тушунмадим...(( Ёқиши учун тушуниш шартмаску тўғрими?)) Балки ижодий IQси баландлар учундир ва балки бошидан ўтганлар тушунар....қайдам... Бир сўз билан тушунганимни айтсам: икки уч версиям бор. Бири бу учратиб кейин йўқотишимни билсам, учрашув кўпригидаёқ қадам босмасдим... Иккинчиси бу оиласи бор йигит билан учрашадиган қиз воқеаси ва бундай муносабат аслида йўқ муносабатдек... Учинчиси бу шунчаки абстракт...туш ва ёки хаётимиздаги учрайдиган инсонларни учратишдан то йўқотишгача бўлган кўринишини умумийроқ ўша ранглари билан ифодаланиши деб тушундим) қурилаётган муносабатлардаги чизгилар чизилаётган пайтдаги йўқотишми... Балки сиз ўзингизча тушунарсиз ва балки клип ижодкорлари нима демоқчилигини айнан сиз хис этарсиз. Клипни рухияти менга жуда манзур келди. Ўзига хос ва ўзгача. Бошқача клип бўлган Манзурани актрисалик қобилияти хардоимгидек юқорида. Самимийликни сездира олдирадиган нигохлар. Айниқса йигит телефон қўнғироғини қабул қилиб қайтганидаги Манзуранинг қошларини бироз кўтариб хам хижолат ва хам рахм уйғотувчи характерни кўрсата олганига беш! Хуллас, клип эътиборингизга хавола, сиз нимани хис қилиб тушундингиз ёзиб қолдиринг. "ЎНГИМДА КЎРАЙ"
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 12662 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 19 | |||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |