07:09 УММОН рекордини Сетанхо янгилади! | |
26 май куни Туркистон ёзги саройида "Биз буюк юрт фарзандларимиз!" деб номланган гала-концерт "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси билан хамкорликда ўтказилди. Ғояни қатор ташкилотлар қўллаб қувватлади, шулар қаторида "Mix&Match" продюсерлик маркази, Korzinka.uz тармоғи, "Uzbek Apparel", "Red Tag", Ориат доно радиоси ва албатта Sayyod.com . Шу куни "Шахноз продакшн" продюсерлик маркази хам очилгани эълон қилинди. Одамлар билан тўлган дастурни Шахноз "МаркаЗ" гурухи солистларидан бири МС Шод билан бирга олиб борди. Дастур Ўзбекистон Республикасининг гимни билан бошланиши ёшлардаги Ватанпарварлик рухиятини янада мустахкамлашга қаратилиши ажаб эмас, зеро гимн хақида айтилиши билан хамма ўрнидан туриб, қўлини кўксига қўйган холда гимнга баралла қўшилиб куйлашди. "Томоша" болалар дастаси ўзининг юбилейини нишонлаётганини хам Шахноз табриклаб айтди. Ёш хонандалар Сардор Қодиров ва Сафиналардан кейин сахнага эстрадамизнинг жажжи ва ёрқин юлдузчаси Билолхўжа чиқди. У билан боғлиқ қизиқ холатлар етарли бўлди. Йигитчани атрофида халитдан шов-шувлар гуллаяпти-я. Кичкина қизалоқ сахнага гул кўтариб чиқдию... Билолхўжага қараб юриб, ёнидан ўтиб кетди. Хамма кулган, лекин Билолхўжанинг бу юлдузлик шаънига таъсир қилганини суратдан бир кўринг: Шу сурат шунақанги менга ёқдики, ундан Билолхўжа гўё қизалоқни онасига қараб "Что за фигня?!" деб турганга ўхшайди)) "Қизингизга юлдузларга гул беришни ўргатмаганмисиз?" деган қўшимчаси хам нигохларда аён)) Уёғи янада қизиқ, она хой-войлаб қизалоқни қайтарди, қизалоқ яна Билолхўжани ёнига келдию... яна нагло игнорни ёқиб ўтиб кетди..)) зал кулгудан портлади)) Бу вақтда Билолхўжа сахна четига келиб олган ва лекин ўзини йўқотмаган холатда куйлашни давомларди. Қизалоқни онаси чидолмай, шартта гулни қизидан олиб, ўзи Билолхўжага тақдим этди. Билолхўжа молодец, машхурлик тартибларини халитдан сезиб уқиб олган кўринади, буни ёшида агар мен бўлганимда борми? Шартта микрофонни отиб, қиздан гулни юлиб....хуллас, яхшиям Билолхўжа ўрнида эмас эканман, кўрсатардим хақиқий шоуни))))))))))) Менга Билолхўжани сахнадаги хатти - харакатлари ёқди, жажжигина йигитча қўшиқни рухиятини сезган холда, сахнада дадил ва рақсга тушиб, турли хатти-харакатлар билан, хақиқий атристдек ўзини намоёнлади. Шу кунги сахнада бўлган бир неча артистлар сахна харакатини шу Билолхўжадан ўрганса арзийдиган холатда. Билолчик, вперед! Достон Убайдуллаевдан кейин Замзама ва Рухшона, Салмон, "Зийнат" гурухи ва Тохир Усмоновлар иштирок этишди. Салмон! Срочно сахна хатти-харакати педагогига бегом! "Uzbek Apparel" томонидан дастур давомида икки маротаба викторина ўтказилиб, мазкур ўзбекона охангдаги замонавий либосларга қизиқ таърифни смс орқали саралаб олиб ғолибларга тақдим этишди. Олиб борувчиликдаги юмори супер бўлган Мс Шод концертни қизитишда катта хисса қўшди. Қўшиқлар куйланаётганида сахна ортидан туриб, ахборот кўмаги сайтимиз номидан то хомийларгача айтиб, шўх қўшиқларда одамларни рақсга чорлайдиган қўшимчалар, қизиқ хазиллар билан кўтаринки кайфият улашиб турди. Доимгидек залдаги қизларни талвасага тушириб, қичқиртириб, доХхххлатиб сахнага Уммон чиқди. Бу гурух йигитларидан бирини гул бераман деб, алдаб-сулдаб чақириб тортиб ташашдию)) уддабурон қизлардан бири Зохидни ўпиб олди. Сахнада хақиқий хаос бошланди. Таралабедод бўлиб сахнада қизлар бемалол гул бериб, суратга тушиб, яна дастхат хам олиб ва яна куйлаб турган йигитлар билан нималадир деб гаплашиб хам туришди))) Куламаней.... Умидахон "Фром обвиос"ни куйлаганида биз баравар жўр бўлиб куйлаб, овозимизни йиртиб юбордик ўзиям. Илхом Мий Арма "Ёндирди" Юқоридаги викторинани иккинчи қисмида, совғаларни топшириш учун сахнага, аввал хабар берганимиздек, иккинчи сюрприз сири очилиб, намоёнланди: Сетанхо гурухи! Уларни эълон қилишганида томошабинлар "Уммон"га бўлган қичқириқларини рекордини қайтадан янгилашди. Узоқ муддатдан кейин Ферузасиз сахнада пайдо бўлган Камила ва Лайло, яқин орада (Феруза АҚШдан қайтгач) тўлиқ таркибда ижодга қайтаётгани ва концерт хам беришлари хақида эълон қилишди. МаркаЗ гурухи шўх таронани синхрон равишда рақсга тушиб куйлаганлари жуда қизиқ бўлди. Сахнага нима керак? Албатта жонли намоёнланиш, шуниси билан хам шоу. Йигитларни илк маротаба сахнада ишлашларини воқифи бўлишим, мен бўлган гала-концертларда ё улар кўринишмасди, ё улар бўлган концертларда мен кўринмасдим шекил, хуллас хеч қандай "подтанцовка"сиз хам ўзлари тўлиқ композицияни сахнада тақдим эта олишларини кузатиш қизиқ кечди. ШОД гурухи хам томошабинларга шодлик улашиб кетишди "Наво" гурухи эълон қилинганида томошабинлар уларни бу қадар олқишлар билан кутиб олишларини кутмагандим. Сабаби хали жуда ёш гурух бўлса. Бу гурухдаги қизларнинг овози яхшию лекин, кучли хаоризма фақат йигитчадан сезилади. Қўшиқни ва ўзини "подача"си, бир сўз билан артистизми кучли. Шерзодбек деган хонандани хам илк маротаба ўзим учун шу концертда кашф этдим. Бу йигит хақида бир икки мартта эшитгандиму, тўғриси, биронта қўшиғиниям клипиниям кўрмаган эканман. Гала-концертларда жудаям кам учрайдиган холат бўлган, юз фоизли жонли ижрони шу куни Шерзодбек Шахноз билан тақдим этишди. Аввалига Шахнозни қўшиғини дуэт тарзида куйлашди , кейин эса, ўзини қўшиғини куйлар экан, унинг хам мухлисалари "Уммон"дан қолишмаслигини воқифи бўлдим...хар қанақасига! Бир қиз шундоқ ёнимдан келиб, сумкасини олиб, дугоналарига "Чидолмайман-дааа" деб Шерзодбек олдига чопиб кетди. Бунақада фанаткалар артистларни ёнига бориб "чидолмагани"дан бир нарса қилиб қўйишмаса бўлгани)) Шерзодбекни созланмаган микрофондан хам куйлаш махорати кучли эканлиги яққол сезиларли. Уни овози ва куйлаш махоратини Дима Биланга ўхшатдим. Боракану ўзимизда хам Дмитруллох Ибн Биланий))) "Микс энд Матч" лойихалари Нурилло Зарипов ва Али Отажоновларни хам одамлар илиқ кутиб олишди. Дастур давомида шунингдек, Элмурод Мирзаев, Фаррух Ахмедов ва Отабеклар хам иштирок этишди. Ана энди ВИДЕО: Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов. Видео: Шахло Қодирова.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 18794 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |