03:53 Тамила - Ягонам (Арабика)дан репортаж. Видео | |
Ёдингизда бўлса, Тамила твиттерда йўқ эканлиги хақида хабар бергандик. Нихоят, клонларидан аслни ажратиш учун, у твиттерда расман рўйхатдан ўтди. Энди уни @Tamilahon профилидан топиб, "ўқиш"ингиз мумкин бўлади. Репортажга навбат: Тамиланинг ижодидаги олтинчи клип Ягонам (арабика) қўшиғига бўлди. Бу сафарги клип хам Тамила ўзи истагандек ва ёқтиргандек ёрқин имиджлик образлар билан бойитилган треклардан иборат. Бу фэшн Тамиланинг инжиқлиги эмас, бу унинг ўз стили ва ўзи танлаган йўналиши. Гарчан модель бўлмасада, Тамила фикрича, хонанда гўзал ва дид билан кийиниши керак. Ягонам қўшиғи мусиқаси ва аранжировкаси Жасур Абдурахмоновга тегишли. Матн муаллифи Якзон Узбекфильм павильонида суратга олинган бу клип ғояси Тамилага тегишли. 7 раққоса учун махсус шарқона модерн синтезидаги либослар тиктирилган . Артем Дробышев стилист. Амира Алибекова Тамилани қўллаб қувватлаш учун суратга олиш жараёнида бирга. Хар бир раққоса учун 12,5 сантиметрлик пошналик пойабзаллар махсус буюртма орқалик тайёрланган. Атайин товонимни шу юқориликда кўтариб, тажриба қилиб кўрдим...юриш тугул, умуман туриб бўлмайдику...рақсга тушиш...мдаааа...гўзаллик қурбонликни талаб қилади.))) Тамила бу сафар тарвузларга хиёнат қилиб, булғор қалампирлари фонида куйлайди... Бу клип учун 6 қоп булғор қалампирларидан фойдаланилган. Оператор Тимур Примкулов ва Дима Турдибоев. Тамила бу образи Guli брендидан рассом Бехзод принти туширилган майкада. Клипда яна бир қанча фишкалар ва кутилмаган қизиқ деталлардан фойдаланилган бўлиб, тайёр клипда улар билан танишасиз. Стилист Артем Дробышевга шу куни Анна Канаки хам ёрдамчи ва хам Тамилани портфолиоси учун янги образларини суратга олди. Рақслар постановкаси энг позитив хореограф Татьяна Кругловадан. Рақслар хам шарқона ва модерн уйғунлигида тайёрланган. Суратга олиш майдончасидан видеони томоша қилинг ва Тамиланинг арабий хатти харакатларига хам бахо беринг! Ютубда томоша Майтуб тасиксда томоша. Сурат ва видеолар Шахло Қодировадан. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 7103 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |