15:10 Тақдирлаб, тақдирланган фахрлар. | |
Аввалига, 1 июнь куни қон топширган қахрамонларимиз билан танишинг: Қон топширганлар
рўйхати: 1. Sayyod (Сардор Камилов)
Sayyod.com ФанФорумидан:
Гугуша Фан клубидан: 1. Умарбекова Дилноза 2. Уринбоева Шахло 3. Мирзахалилова Назокат 4. Холматов Шерзод 5. Юлдашев Нурилло 6. Зулунов Мухаммадрасул 7. Ташхаджаев Абдурасул
Шахзода фан клубидан: 1. Эргашев Ботир 2. Файзуллаева Камола
Райхон фан клубидан: 1. Убаев Музаффар 2. Джумаева Камилла
Лола Фан клубидан:
Сетанхо гурухи фан клубидан:
Даврон Кабулов фан клубидан:
Шерзодбек фан клубидан:
Умумий 32 та донор Машхурлардан Шахноз, Сардор Рахимхон, Салмон, Амира Алибекова, Халима ва Муниса Ризаевалар қон топширган ва моддий хайрия қилганларга браслетларни тақиб қўйишди. Юлдузли тақдирлашни кутишга вақти йўқ, шошаётган ёки уялган ва ёки шунчаки мани қўлимдан тақдирланишни истаганларга ўзиммммм тақиб қўйдим)) Алохида совға билан тақдирланганлардан Райхон фанклубидаги бир қиз, унинг қўшиғини бирга-бир ўхшатиб берганига бўлди. Шунингдек, жонли логотипча билан буклетимизда йиғлаб турган она қиёфасидан фойдаланилган қахрамонлар учун хам совға топширилди. Шу куни моддий хайрияга ўз хиссасини қўшган машхурлар хам тақдирланди. Бу ишда мунтазам ва доимий фаол Шахнозни суратини эса, негадир шу кунги икки фотограф хам камерага мухрлай олмабди(( Камола Орипованинг синглисини шу куни туғулган куни бўлиб, хайрия тадбирида қатнашгани келибди. Ўз таваллуд айёмини хайрия билан ўтказишни истаган қизга , унинг жияни Билолхўжа совға топширди) Шифокорлардан Феруза опа хам браслет билан тақдирландилар. Бизнинг сайтимиз хам шу куни, Республикамизнинг икки фахрли инсони бўлган Юлдуз Ибрагимовна Усмонова ва Гугушаларнинг фанклублари тарафидан тақдирланди. шу!) | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 6587 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 13 | |||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |