00:02 Sayyod.com - бўрондан аввалги сокинлик! | |
Ассалому алайкум қадрли сайтимиз мухлислари ва ёки шунчаки шу сайтга онда-сонда қизиқиб кириб турувчилар! Сўнгги пайтлар инстаграм оламига барча онлайн хабарлар кўчгани сабабли кўпчилик бизни ижодимиз хам ўша ерда чегараланиб қолгани ва асли сайтимиз суст ишлаётганидан хавотир олмоқда. Гап шундаки, шу кунлар сайтимиз жамоаси билан сайтда ёритилиши керак бўлган бир қанча ижодий ишлар устида банд! Сайтимиздаги бироз сокинлик эса оддий қилиб русларнинг бир мақоли билан айтганда "Штиль перед бурей" яъни бўрон (ё тўфон) олдидан сокинлик маъносида кечмоқда. Вақт шундай озки, гўёки бир ой бир кундек ўтаётгандек ва бир йил эса бир ойдек.
Яқиндагина ўзбек эстрадаси жозибаси Феруза Жуманиёзова ва том маънодаги санъатимиз қироличаси бўлган маданият намунаси Насибахоним Абдуллаевалар билан видеоинтервьюлар ўтказилди ва улар айни дамда монтаж жараёнида эканлигини айта оламан. Айтиш керакки Ферузага кутилмаган саволлар бериб шундайин кутилмаган иқрорликларни олишга муваффақ бўлдик. Ўзбекистон Халқ артисти Насибахоним Абдуллаева билан эса катта лойиха ўтказилиб у сайтга чиқиш учун хозирланмоқда. Бу шунчаки интервью эмас, бу хали журналистика нигохи тушмаган шахсий худуд бўлган Насиба опанинг уйларидан фото ва видеолойиха. Сайтимиз учун махсус ва ажойиб фотосессия хамда асрларга татигулик сухбат! Майли нокамтарликдек туюлсада, мен буни бемалол шундай деб номлай оламан зеро хоним Насиба Абдуллаеванинг гўзал фикрлари ва уни қай тариқа бежирим етказилишигача мухлислар учун худди унинг ижоди каби ёқимли бўлиб унутилмас бўлиши тайин!
Сайтимиз лойихалари хам жонланиш арафасида. Машхур ва шов-шувли "Жуманжи" видео тарзида суратга олиш ишларига шай, "Шантаж" лойихамиз учун хам шартлар ёзилмоқда. Бу орада 7 хонадан иборат ва 2 йил давомида ўзимиз қуриб битирган яп-янги "Sayyod-media"да хам таъмирлаш ишлари тугалланмоқда... Демакки у хоналарнинг хар бири ўз махсулотини тақдим этишга тайёр! Масалан шу етти хоналардан нақ иккисини забт этган студиямизда ёзилаётган янги аудиомонологлар ва хоказо...
Хуллас биз сизларни унутмадик ва энг асосийси ижодий "семириш"га хам учрамадик, аксинча, оловли ва шов-шувли гумбурлашларни соғинганмиз хамда бу учун хаммасини тунни кунга ва кунни туну хафталарга улаб, ясаб хам ижод қилмоқдамиз..
Биласизу, Sayyod.com синмайди ва сина олмайди хам! Худо асраса бошқаси хечнарса! Танаффус учун узр ;) онлайн тарзда инстаграмдаги сахифамиз манзили: http://instagram.com/sayyodcom @sayyodcom телеграмдаги бот: https://telegram.me/SayyodComBot @sayyodcombot телеграмдаги расмий каналимиз https://telegram.me/sayyoduz | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 14632 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | |||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |