10:36 Мусофирнинг қадри ва қабри бўлмайдими? | |
Шоира Рислиғой Хотамованинг мусофирлар хақидаги шеъри монолог тарзида "Миллий Тв" орқали намойиш этилиб уни хонанда Ботир Қодиров ўзини яккахон концерти сўнггида қўшиқ қилганидан хам хабарингиз бор. Сўнгги пайтлар хориждаги бўлган ватандошларимиздан ушбу шеърнинг "Мусофирнинг қадри бўлмайди, мусофирнинг қабри бўлмайди" сатрларига эътирозлар бўлмоқда.. Шоира Рислиғой Хотамова билан ушбу масала юзасидан боғландик.
Sayyod : Мусофирлар хақидаги шеърингиз асли "Миллий ТВ" буюртмасига асосан эдими ва Ботир Қодиров қўшиқ қилиб куйлаганидан қачон хабар топдингиз? Рислиғой Хотамова: -Ботирни концертида бўлганлар менга айтди. Концертига мени катта хурмат билан таклиф қилганди афсуски Наманганда бўлганим ва катта бир иш билан банд бўлганим сабабли бора олмадим. Лекин таклиф қилганида у мени шеъримни қўшиқ қилганини билмагандим. Шеър "Милллий ТВ" таклифига биноан ёзилганди.
Sayyod : Хориждаги ватандош мусофирлар тарафидан ушбу шеърдаги "Мусофирни қадри бўлмайди, мусофирни қабри бўлмайди" сатрларига интернет орқали эътирозлар бўлмоқда. "Нима учун биз мусофирларни қадри йўқ экан? Нима учун мусофирни қабри бўлмас экан? Нега Рислиғой Хотамова мусофирларга нисбатан бундай ёзди?" деган саволларга нима деб жавоб берасиз? Рислиғой Хотамова:- Энди қайга борсангиз барибир бегонага бегонадек қарашади... Ўзимизникимас дейди... Кўп жойда шунақаку. Келгинди деган гап бор, яна бирнималар... Иложи борича шу четдан келганларни хамма жойдаям қучоқ очиб кутиб олишавермайдику. Шунақа маънода. Қабри бўлмайди... Масалан қабристонини , мозорини биров йўқлаб турса у қабрдай бўладида. Ўзингизни юртингизда бўлса бола-чақангиз, жиянингиз, қўшнингиз, катта холангиз бўлиб зиёрат қилиб туришади. Мусофирни қабри хам мусофир-да. Бир ўзи шўппайиб турганга ўхшайди. Кейин Россия ўрмонларида қанча мусофир бедарак йўқолган...яна қайда қанчаси...уларни қабри йўқ.
Sayyod : Сиз ўзингиз мусофир бўлганмисиз? Рислиғой Хотамова: - (сукут) Ман... (хўрсинади) Мен хам уйимни соғинаман. Асли Қирғизистонликманку. Лекин бу шунчаки соғинч холати, афсус эмас! Биласизми , шеър ёзилаётган пйатда баъзан юрак ишлаб ақл ишламайдиган жойлари бўладида. Одам отасини, ё онасини ё кимнидир қаттиқ соғиниб турган пайтдаги сўзлари ...бир...нима деб тушунтирсам экан, бошқаларга ғалати эштиладиган сўзлардир лекин кейин-кейин тушуниб етасизда бу нарсаларга. Мен хозир тўпорича қилиб тушунтирдим. Бу шеър учун лекин ўзимга эътироз айтишмаганди, фақат рахмат эшитдим.
Шоира Рислиғой Хотамова билан бўлган батафсил видеосухбатимизни кўрмаган бўлсангиз: | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 35135 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 10 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |