Бош сахифа » 2012 » Август » 5 » Муниса Россиянинг ОРТ лойихасида. Асилбек яна ГРИПП((
04:54
Муниса Россиянинг ОРТ лойихасида. Асилбек яна ГРИПП((
Шанба, соат 00-00дан яна "Сайёд-шоу" тунни қувноқ тарзда ўтказишга бел боғлади))
Бу сафар тингловчилар талабига биноан Муниса Ризаевага кутилмаган қўнғироқ қилганимизда, эндигина студияда янги қўшиқни Россиянинг машхур янги бир "Голос" лойихасига ёзиб чиққанини маълум қилди. Яъни тўғридан тўғри эфирдагилигини билмаган холда хамиага ошкор қилиб қўйди. Москвадан кечагина келган Муниса ушбу лойиханинг икки босқич кастингидан омадли ўтиб, хозирда асосий кастингга тайёргарликни бошлаб юборган. Эфирда эканлигини билгач эса, 29-30 август кунлари ОРТда бўлиб ўтадиган хал қилув кастингида қатнашиши ва мухлислари уни қўллаб қувватлашишини илтимос қилди.
Хозирда шу кунгача бўлган кастинглардан омадли ўтиб бўлган Мунисанинг, бошқа кастинглардан хам ўтишига ишонамиз, зеро радиошоуда куйлаб берган джаз услубидаги жонли ижросидан чатдаги тингловчилар хайратга келиб, бундай овоз хаммага хам эмас -деган хитобларни билдиришди.
Қитмир мухлисларнинг Мунисани "Крис ва Энджи" прикол лойихасида хам қатнашиши тавсияси, ва Райхон билан шу лойихага бориш хақидаги бизларнинг хазиломуз маслахатимизга, у Райхон билан боғлиқ бир хамкорлик иши режаси хақида хам ошкор қилди. Эфирни тинглагангизда билардиз, биз эса айтмаймиз)))
Хуллас 29-30 август кунлари сайтимиз жамоаси хам уни Россиянинг телелойихаси кастингидан омадли равишда ўтишига аввало ишонамиз ва уни қўллаб-қувватлаймиз!
Кейинги омадли машхур Асилбек Негматов бўлди. Омадли деганимиз сабаби, эфир пайтида монолог янграётган пайт, ўзи қўнғироқ қилиб, шартта қўлга тушди. Эфирга монолог аралаш уни чиқариб юбориб, дарров монологни ўчирдик, ва Асилбекни сухбатга тортдик. Хозирда Грипп касал эканлигини айтган Асилбек билан сухбат сирпаниб кетишини сезиб, дарров эфирда эканлигини ошкор қилдик ва у жонли равишда "Юрагимни эздинг-а" қўшиғини жонли равишда куйлаб бериб, камига, касал холига қарамай авжини хам сўраганимизда бемалол махорат билан ижро қилиб бериб, чатдаги тингловчиларни лол қолдирди.
Дастур қоидасига кириб қолган ва тингловчилар талабига биноан жонли монологда, хозирда интернет олами тарафидан севимли бўлишга улгурган "Керакмас" монологининг давоми бўлган, янги "Мехрибоооним маним" монологи матни премьераси бўлди))). Мазкур монолог аудио уйғунлашув тарзида яқин кунлар тақдим этилади, радиошоуда эса шунчаки унинг матни билан таништирилди.
Шунингдек эфир пайти тингловчилар билан қизиқ сухбатлар хам қувноқ тарзда кечди...Кимларнидир жонли ижроси пайтида итлар акиллаши, кимларгадир мошинани тормоз олиши бэк вокалист сифатида хизмат қилиб тургани янада қизиқарли кечди))).
mangayam juda yoqdi. 1-marta qatnawiwimidi. SUPER. Haqiqatan voxt o'tkanini bilmi qoldi, 2-soat rosa tez o'tdi. Hamasidanam MUNISA Rizayevani Jonli ijrosi GAP YO'... Keyingi shanbani kutamiz!!!
manalogka ishlangan vedyo yaxshi chigibdi,rasmla orqali hammasi tushuntrib quyilganday,dard bor joyga dardli rasmla zurrr. bugun yakshanba minbariga hech narsa yuqku
Munisa Rizayevaga omad. Özbek estradasida nimadir yengili qilishga harakat qivottila. Muhlislari, tinglovchilari köpayvotti. Ijod qilishdan töxtamasinla.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.