06:10 Мухлис-шоу 4-шарт бажарилди! | |
14-март куни "Мухлис шоу" нинг 4-шарти суратга олинди ва бу сафар суратга олиш ишлари "Ўзбекнаво"даги овоз ёзиш студиясида бўлиб ўтди. Охирги маротаба суратга олиш ишлари 14-февраль куни бўлганини хисобга олса нақ 1 ой танаффус бўлди ва бунга сабаб техник вазиятлар хамда кетма-кет иштирокчиларнинг оилавий ва соғлиқ билан муаммолари юзага келгани билан боғлиқ бўлди. Бир неча маротаба суратга олиш ишлари қолдирилиб 14-март куни хам сал қолса қолдириларди чунки айнан шу куни кимдир ДАНга тушиб қолган, каминани эса бўйин қисми шамоллаб турса ўтиролмас, ётса қимирлолмас холатга келганди. Бир иштирокчи эса бир кун аввал аварияга учраб юзлари "бежалган" холатда эди. Шунга қарамай хамма "ярадорлар" 14-февраль куни "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси идорасини ишғол этдик.
Бастакор ва созанда хамда студия рахбари Фарход Абдуллаев билан Ўзбекистон Давлат Консерваториясида овоз режиссерлигидан дарс берувчи Ботир Маткаримовлар 4-шарт ўтишида бизга профессионал тарзда ёрдам беришди.
4-шартни иштирокчиларнинг кумирлари бўлган Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Шохруххон, Зиёда, Шохрух рэп, Сардор Рахимхон ва Райхонлар бергани ёдингизда. ДЕМАК, иштирокчилар қай тарзда вазифани уддалагани билан танишинг:
Албатта ОВОЗ БЕРИШни унутманг, зеро келаси шартгача кимдир лойихани тарк этиши ва ёки бу сафарги шартдан эса ким аъло ўтганини сизлар хал қиласизлар! Шунингдек овозлар телеграмдаги @sayyoduz каналимизда хам йиғилмоқда!
КАДР ОРТИ видеоларини эса эндиликда алохида қўямиз
-Мушкулкушоддаги отиной каби хиргойи? Хуллас, Мухлис-шоунинг 4 шартидаги шунчаки ХАЗИЛОМУЗ прикол лавхалар КАЙФИЯТ учун хамда суратга олиш жараёнини кадр ортидан кўришни истаганларга.
Лойиханинг бу сони ўтишида берган кўмаги учун "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси лицензия бўлими бошлиғи Одилжон Абдуқаххоровга ташаккур изхор этамиз! | |
Бўлим: Realiti shou |
Кўрилган: 24901 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 13 | |||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |