04:44 Манго илк альбом тақдимотидан саволлар | |
Манго гурухининг янги "Дарвеш" альбоми уларнинг илк альбоми хисобланиб, уни дабдаба билан 16-февраль куни соат 19-00да "хХх" ресторанида ўтказиш эълон қилинганди. Гурух йигитлари бир кун аввал сайтимизга таклифнома билан биргаликда, хали хеч кимга тақдим этилмаган янги альбомни тақдим этишди. Бу алохида муносабат учун ташаккур! 16 февраль куни соат 19-00га белгиланганидан сал ажабландик, зеро шу куни Истиқлол саройида Шохруххоннинг икки кунлик концерт дастурининг иккинчи куни эди ва нахотки рақобат интригаси дедигу аммо 19:00дан келаётган мехмонларга альбом тақдимоти 21:00га кўчирилганини айта бошлашгач, бу фикрдан тўла қайта олмай, барибир шу Шохруххон атрофида жавоб қолаверди. Яъни унинг концертидан кейин вақтга! Йиғилган мехмонлар 21:30гача кутишларига тўғри келди ва Манго гурухи йигитлари махсус автода келиб, негадир эшик олдидан қизил лентани кесиб киришди... Янги альбом тақдимоти тушунарли аммо ресторан кўчасидан бу худди шу ресторан очилишидек бўлиб қолди. Янги альбомлар пештахтаси олдида қилсаку бошқа гап эди...яна билмасам янгича микс ривожланишдир... Шу кунги йиғилган мехмонлар ўзиям қўпол қилиб айтганда "Калники ошга!" тушунчасидек кечди. Шоу-бизнес оламидан деярли хамма келди . Ортиғи билан. Шоу-бизнес оламидан бўлмаганларам албатта етарли бўлди. Янги "Дарвеш" қўшиғига ишланган клип тақдимоти бўлиб ўтди Шундан кейин гурух йигитлари ретро қўшиқлардан Ялла гурухи ва Сахар гурухлари ижодидан куйлашди Суратлар муаллифи Улуғбек Илёсов ва Даврон Матчанов. Репортажни Иззат (Миньон) Иноғомов тайёрлади. >
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 7743 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |