08:42 M&TVA. Икки номинация номзоди Сабина номардликка учради | |
Номзодлар эълон қилина бошлагач бир йўла икки радиобошловчилар ва кўрсатувлар номинацияларида Сабина борлиги янгилик бўлди. "Ўзбегим таронаси” радиосидаги Сабина тахаллуси билан ва "Ёшлар” телеканалидаги "Рўзғор мактаби” кўрсатувидаги Фарангиз исмли бу қиз яхшигина оммага таниш. Мазкур номинациялар юзасидан қўнғироқ қилганимда Сабина йиғлаётган эди. - Дўстликдан манфаатгача бир қадам. Таниқли актерларимизнинг биридан қаттиқ хафа бўлдим. Иш юзасидан бўладиган сухбатларимизни телефоннинг динамик орқали танишлари хам эшитишидан хурсанд бўлмадим. Шоу-бизнес оламидаги бирор манфаат юзасидан ниқобда юрадиганлардан хабарим бор эди, лекин йигитни ишини қилмай тубан кета олишларини билмаган эканман. Кўз ёшларим сабаби аслида бу эмас, шунчаки шундоқ хам ўзимга яраша шахсий муаммоларимга бу хабар охирги томчи бўлди. Лекин биласизми бу мени янада кучлироқ қилди. Хозир ўйлаб фикрлар эканман кўз ёшимга хам ачиндим. Негаки хали олдинда қанча ишларим, забт этмаган чўққиларим ва севимли ишим бор.
M&TVA тақдимотига бир йўла икки номинациядасиз, қандай хиссиёт кечмоқда? Авваламбор жуда хурсандман, бошқа тарафдан қўрқиш хисси бор. Негаки барибир ютқазиш деган нарса ёқимсиз. Радио-бошловчилар номинациясига номзодим қўйилганини айтишганида ўзим хайрон қолдим, чунки тўғриси кутмагандим. Хозир бир нарса дейиш қийин чунки бу илк бешлик ва хали саралаш бўлиб кучли учталик қолади. Нима бўлган тақдирда хам бу катта маъсулият ва янада устимизда ишлашга катта туртки бўлади.
Қай бир номинацияда ғолиб бўлишингиз мумкин деб ўйлайсиз? -Билмадим, лекин одамларга кўпроқ "Рўзғор мактаби” ёқишидан хабарим бор, лекин кўрсатувдаги асл Фарангиз исмимга қараганда Сабина тахаллусим радио орқали оммалашиб "бренд” бўлган.
Қай бирида кўпроқ ғолиб бўлишни истайсиз? -Унисиданам бунисиданам . Жуда бир камтаринлик қилдим шекил(кулади).
| |
Бўлим: Taqdimot |
Кўрилган: 7506 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 16 | |||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |