16:31 Лойдан балчиққа? Санъатдаги гунох мода хафталиги! | |
Шоу-бизнес оламида маълум ва мавжуд бўлган баъзи муаммолар юзасидан тарбиявий сухбатлар ўтказилгач натижалар тубдан ўзгариб хайратлантирмоқда. Аввалига тўй хизматларида бўладиган анчагина
танишларим гапириб бера бошлашди:
-Санъат олами тўй хизматларими бошқами, омма олдида
бўлиши билан овозини баландлатиб, атай хамкасбларига эшиттириб қани ичмаймизми?
Ароқ йўқми деган хитобларни қила бошлашяпти. Ғалати туюларкан. Умуман
ичмайдиганлар хам ёппасига "қотар”ни бошлашяпти. Унчалик ишонмадим. Яқин орада бир-икки танишларим
базмида бўлиб....лол қолдим. Театр шоу! Ичишни биладими йўқми бир амаллаб
ароқни ютоқлашяпти, рақсга тушишни биладими йўқми, камера ва суратчилар пайдо
бўлиши билан шартта бақириб сакраб рақсга тушиш.... Масхара-шоу! Анчадан бери жуда хурмат қилган инсонларим шоу-бизнес
оламида етарли. Уларни айнан мана шу ичкиликка бўлган нафрати, соғлом турмуш
тарзи учун хурмат қилардим. Кўз ўнгимда сувдек ароқ кетяпти... Ўзаро таниш
билган инсонга айтишга хам улгурмадимки у дарров ; Ха кўряпсизку, хамма ўзидан
қўрқиб қолган, ёнингда икки уч киши тўпландими дарров ичишдан гап бошлашяпти. Тавба...агар
ўзингга тоза бўлсанг шартми шу даражада қўрқиб? Одамларам шу қадар ахмоқмаску
тўғрими?
Айбдор
бўлмасанг нега бирдан ароққа ўтишинг керак?
Кеча умуман ароққа қарамай юрган инсонни диний
оқимларга алоқадорми деб шунчаки текшириб сўроқ қилишга улгурмай дарров чиппа
ароққа ёпишиб олса-я? Ароқ алибими?
Ё ниқоб? Тўғриси, агар тоза бўлса шартми шунча пайт эътиқодига
хиёнат қилмоқ? Қай бир юзи асли хақиқат
деб ўйланиб қоласан. Асли эътиқоди ўзи бормиди? Уларни ён-атрофидаги ичкиликка ружу қўйган, хаёт
тарзи ижодмас кўпроқ молдек ичиб, хирс в нафсини тўйдириб умрини ўтказаётганлар
эса бундан фойдаланиб, қўрқитиб ичира бошлашмоқда. Инсон аввало ўзига хиёнат қилмасин экан. Қўрқув?
Нимага қўрқасан? Тозамисан, шу тарздаги тозалигингча қол! Ичингда аслида
бошқача бўлганмидинг? Шартмиди шууунча пайт ниқобда юрмоқ?
Сени шу кунгача кўриб, билиб турган одамлар нима деб
ўйлашини нахотки ўйламайсан? Шунча пайт йиққан хурмат аслида бир тийинмикан
дейсан. Одам аввало ўзини англаб етмаса ва хурмат қилмаса қийин экан... Шоу-бизнес оламидаги ШОУлар хануз хайратлантиришда
давомланмоқда...Санъат тушунчасини тобора ютаётган ШОУ бизнес тушунчаси инсонни
ўзлигини хам кемирмоқда... Афсус.. аянчли
ва нақадар кулгули... | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 14798 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 23 | |||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |