05:21 Каниза ва Зебо! Хақиқий учирма жанг! | |
"Журналист-юлдуз" лойихасининг бу сони жуда ва жуда қизиқ ва энг асосийси жуда кулгулик чиққан. Кулгулик тарафини тушуниш қийинмас, учар гаплар, нималаргадир ишора ва хоказо. Нима учун? Сабаб оддий бу икки хонанда жа бир-бирини ёмон кўради демасак хам, шоу бизнес оламида бир-бирини ёқтирмасликларини кўпчилик биларди. Уларни доим адаштириб ўхшатишлари эса бир-бирларига бўлган ғазабни фақат кучайтирган. Хўш бу қизғин учар гаплару гўзал сўзларга ўранган чақиб олишлар нима билан тугади? Белгиланган вақтдан аввал кафега келган хонанда Зебо бизни кутиб олди. Икки хонанда ҳам, лойиҳага яхши тайёргарлик кўриб, бериладиган саволларни олдиндан тайёрлаб келган эдилар. Хонанда Каниза саволларни вараққа ёзиб олган бўлса, хонанда Зебо эса, саволларни айпадга ёзган ҳолда олиб келган экан. Шунингдек, хонанда Зебо ташқи қиёфасидан ҳам журналистларга хос жиддий ҳамда, кўзойнак тақиб олганидан, ҳақиқий журналистни эслатарди.
Савол беришни биринчи бўлиб, хонанда Каниза бошлади.
Каниза: -Зебо, мана сизни мен билан, бир-биримизга ўхшатишади. Нима деб ўйлайсиз, қайси жиҳатларимиз билан ўхшатишади? Сизни ҳам бундай гаплар ғашингизга текканми, жаҳлингиз чиққанми? Зебо: - (жилмайиб) Билмадим. Мен ҳам бундай гапларни эшитганман, лекин, жаҳлимни чиқарадиган даражада эмас. Биз бир-биримизга ўхшамаймиз ва шунинг учун ҳам бундай гапларга аҳамият бермайман. Агар ростдан ўхшаш бўлганимизда бошқа гап эди. Ижодда ҳам, имиджда ҳам, юз тузилишда ҳам ўхшамаймиз. Шунинг учун, бундай гаплар мени ғашимга тегмайди.
Каниза: - (кулиб) Бу лойиҳада, мана суратга олишганида, иккаламизни ёнма-ён қўйишса, ўшанда бир-биримизга ўхшамаслигимиздан ҳайрон қолишса керак! Зебо:- Ўзи шоубизнесда кўпинча баъзиларни бир-бирларига ўхшатишади, таққослашади. Масалан, Райҳон ва Шаҳзода бир-бирига ўхшашмайди. Лекин, доим уларни бирга гапиришади. Масалан, мени кимгадир ўхшатишса, шахс сифатида бу ёқимсиз, албатта. (самимий) Лекин, нимага мени Канизага ўхшатишяпти? – деб, ҳайрон бўлиб, асабийлашиб, жаҳлим чиқмаган.
Каниза: - Инсон хаста бўлганида, саломатликнинг қадрига етади. Санъаткор мухлислар қадрига қачон ва қайси пайт етади? Зебо: - (ўйланиб) Умуман, идеал инсонлар бўлмаса ҳам, санъаткор мухлисларни қадрига ҳар доим етиши керак. Лекин, бу ҳар доим ҳам, ҳаммани ҳам қўлидан келавермайди. Санъаткорсиз, бу нарсани тушунасиз, журналистлар ҳам тушунишади. Менимча, санъаткорнинг ижодида бирор нарса ўхшамаганда, ёки ижодда танаффус, узилиш бўлганида, мухлисларни кўпроқ қадрига етса керак, одатда.
Каниза: - Шундай инсонлар бўлади-ки, юзидаги табассум туфайли барчага кайфият улашади. Сиз ҳам шундай инсонлар сирасига кирасиз. Гўзаллигингизнинг сири нимада? Зебо: - (ҳайрон бўлиб, жилмайиб) Ўйламаган эканман, Каниза мени гўзал деб ўйлайди деб!
Каниза: - (ҳайрон бўлиб) Нима учун? Зебо: - (кулиб) Сизни менга ўхшатишганда, жаҳлингиз чиққанига, бу қиз чиройли эмас, нима учун мени унга ўхшатишяпти деган фикрда асабийлашгансиз, деб ўйлагандим.
Каниза: - Бундай эмас! Биласизми нима учун жаҳлим чиққан? Иккита мутлақо ҳар хил инсонмиз, овозимиз ҳам ҳар хил, бир хил эмас! Зебо: - (самимий) Сизни гапларингиздан, менга бошқача туюлибди.
Каниза: - (кулиб) Мени энг жаҳлимни чиқарган ҳодиса, менинг туғишган опам, бир куни мени чақириб, "Сени клипингни кўрсатишяпти” деди. "Ҳозир” деб хурсанд бўлиб чиқиб (кўрсатиб бериб) бундоқ қарасам, экранда.... Сиз! Энди ўзимни опам ҳам шундай ўхшатиб тургач, жаҳлим чиқади–да. Зебо: - Бундай гаплар юзасидан менга ҳам кўп журналистлар чиқишганди. Хонанда Каниза шундай нарса деган экан, сиз бунга нима деб жавоб берасиз? – дейишганди. Мен эса, изоҳ бериб ўтирмадим. Худога шукур, сиз билан шундай учрашув, вазият бўлди, энди бемалол айтишим мумкин. Масалан, одамда шундай ғаши келадиган одатий ҳолатлар бўлади.
Каниза:- Бошқа мавзуга чалғиб, саволимга жавоб бермадингиз. Гўзаллигингизнинг сири нимада? Зебо:- Билмадим. (ҳайрон бўлиб) Бу нарсани айнан ўйлаб, аҳамият бермаганман. (жилмайиб) Қандай бўлсам шундайман. (кулиб) Бунинг учун, ота–онамга раҳмат.
Каниза: - Аёл хонандаларга нисбатан, мухлислари томонидан муҳаббат туйғуси бўлиб туриши кузатилади. Сизда ҳам шундай воқеалар бўладими? Зебо: - (кулиб) Бор. Айниқса, интернетда. Сиз ҳам интернетдан фойдаланасиз, мен ҳам. Олдин Интернет бўлмаганига, халқ билан боғланадиган нарса бўлмаган. (кулиб) Бундай туйғулар мухлислар томонидан бўлади.
Каниза: - Мана масалан, ҳар бир санъаткорда саҳна ортида ва ижро қилаётганида, ҳар хил воқеалар бўлиб туради. Кимдир қоқилиб тушади, кимнидир кўйлагини босиб олишади. Сизда ҳам шундай воқеалар бўлганми? Зебо: - (ўйланиб туриб) Йўқ, менимча. Билмадим. Кўпинча, яккахон концерт берганда шундай нарсалар бўлади–ку.
Каниза: - Иккимиз ҳам аёл хонандамиз. Шунинг учун, сизга бир савол бермоқчиман. Баъзи бир аёл хонандалар юзларини пластик операция қилдиришади ва қилдириб келмоқдалар. Сиз бунга қандай қарайсиз? Зебо: - Пластик хирургияни айтяпсиз. Бунга яхши қарайман. Масалан, сиз ўзингиз, ҳуснингиз ўзингизга ёқса, бошқа бундай инсонларни тушунмаслигингиз мумкин. Баъзи инсонларда эса, ҳуснида камчилик бўлиши, ўзига ёқмаслиги мумкин. Санъаткорларда ҳам, юзида бирор нарса ёқмаса, ўзгартирса, бемалол, бу уни ўзини шахсий иши. Нимага беркитишади, деган гаплар чиқади. Бу ҳам инсоннинг ўзини шахсий иши.
Каниза: - Демак, Яратган эгамнинг яратган, чизиб қўйган юзидан четга чиқиб.... Зебо: - (дарҳол) Яратган эгамнинг олдида, сиз ҳам, мен ҳам, у инсон ҳам, гуноҳи учун ўзи жавоб беради. Уни муҳокама қилиш, мен учун эмас!
Каниза: - Эшитишим бўйича, сиз турмушга чиққан экансиз, 2 ёшли ўғлингиз ҳам бор экан. Нима учун сиз шоу-бизнесда ва мухлисларингиздан буни беркитиб келасиз? Бу ҳаммага ҳам берилмаган, кимдир эриша олмаган битта бахт-ку ахир. Ҳамма ҳам ахир сизни ёшингизда турмушга чиқиб, фарзанд билан ижод қила олмайди. Нима учун буни сир тутасиз? Мен турмушга чиққанингизни билардим, лекин фарзандингиз борлиги ҳақида бугун билдим. Зебо: - (бу саволни эшитиб кулиб юборди) Биласизми, биринчидан, ўша сизга бу маълумотни етказган манбани ва бу маълумотни ҳам, яхшилаб текшириб кўрсангиз бўлар экан! (самимий) Яхшиси, шундай маълумот етказган инсонни бу ерга олиб келинг.
Каниза: - (ҳайрон бўлиб) Демак, фарзандингиз йўқ ва бу гаплар, ёлғон? Зебо: - (кулиб) Ҳа!
Каниза: - ТВМ да кўринмай қолдингиз. Эшитишим бўйича, ижодда бир бомба, сюрприз қилмоқчи экансиз! Бу қай даражада бўлади? Шу ҳақида айтсангиз. Зебо: - Ҳозирги кунда ижодимда жуда ҳам катта ўзгаришлар бўлмоқда. (кулиб, ҳазил билан) Бомба аллақачон ишга тушиб бўлган. Мана шу ойни охирида, ҳамма мухлислар бунга амин бўлишади.
Каниза: - Янги альбом чиқарибсиз. Зебо: - Ҳа, янги альбом чиқардим. (жилмайиб) "Мени севасан” деб номланади. Ундан 12 та қўшиғим жой олган. Иккинчи альбомим, ўзим учун биринчи альбомимдан, профессионал тарафлама ҳам, анча омадли эканлигини биламан. Уни Nirvana магазинидан топишлари мумкин.
Каниза: - Ҳар бир инсон нимасидир билан гўзал. Кимдир қалби билан, кимдир феъл-атвори билан! Сизни қачондан бери билган бўлсам, оддий ҳар кунги иш кунида ҳам, концертлар бўлмаганда ҳам, масалан ҳозир ҳам, сиз доим бўянган, пардоз қилган, киприклар ёпиштирган ҳолда кўраман. Ҳар куни бўяниб, чиройли бўлиб юриш ҳам, бир санъат! Шундан келиб чиқиб, савол бермоқчиман. Ҳар куни шундай бўяниб, пардоз қилиб юриш билан сиз ниманидир исботламоқчимисиз, имиджингиз шундайми, ёки бу одатми? Мана мен, ҳозир кундалик ҳар кунги кўринишимдаман. Зебо: - (самимий ва бироз тушунмай) Қачон мени киприк ёпиштириб олганимни кўргансиз? Сиз мени ўзингизга ўхшатишларидан қўрққанингизга, бу қиз пардоз қилмаса, аслида қўрқинчли деб, шундай савол беряпсизми?
Каниза: - (самимий) Йўқ! Мен яна бир марта айтаман, сиз қўрқинчли эмассиз! Зебо: - (самимий кулиб) Сизни сўзларингиздан келиб чиқиб шундай дедим.
Савол бериш навбати Зебога ўтди.
Зебо: - (самимий) Бугун менда премьера. Журналистлик соҳасида ўзимни синаб кўряпман. Жуда ҳам қизикарли. Бу иш осон эмас экан. Бизга савол беришса, ўзимиздан келиб чиқиб жавоб берамиз. Яна, (Канизага ишора қилиб) бундай гўзал қиз билан бирга бундай лойиҳани ташкил қилганлиги, мен учун ёқимли бўлди. Каниза: - Менга ҳам лойиҳа ёқди.
Зебо: - Мени биринчи саволим, санъатга кириб келганингизга анча бўлди. Балки бу ким учун кам, ким учундир кўп. Билмадим, лекин, қўшиқлар, клиплар, альбом чиқардингиз. Ҳар бир санъаткорни ўзининг ташриф қоғози бўлган қўшиғи бўлади. Сизни ташриф қоғозингиз бўлган, ўзингиз учун севимли қўшиғингиз? Каниза: - Қўшиқларимдан 100 дан 50-60 фоизини ташриф қоғозим бўлган қўшиқларим деб айта оламан. Масалан, биринчи қўшиғим "Оқ-қора”ни ғурур билан ташриф қоғозим дея оламан. Ундан сўнг, яна бир-икки қўшиқлар айтдим, клип олдик. Лекин, улар менга ташриф қоғози даражасида бўлмади. Кейин бироз иқтисодий муаммолар бўлди ва мен вақтинча ўз устимда ишламадим. Сўнг, яна ижод қила бошладим ва альбом ёздик. Уни "Меҳрибоним” деб номладим.
Зебо: - Ташриф қоғози бўлган қўшиқ деганда, мен умуман, хонандани битта қўшиқ танитишини назарда тутган эдим. Масалан, хонанда Сардор Раҳимхоннинг шундай қўшиғи сифатида, "Ишонмасман”ни мисол келтирмоқчиман. Мана шундай ташриф қоғози бўлган қўшиқ. Масалан, Райҳоннинг "Бахтли бўламан” қўшиғи. Сизда эса, "Оқ – қора” биринчи ижод намуналаридан. Қайси қўшиғингиздан кейин сизни халқ таний бошлади? Бу Каниза деб айта бошлашди? Каниза: - "Ҳис эт” қўшиғи.
Зебо: - Шоубизнесга кириб келишингизга асосий сабаб? Ҳаммага ҳар хил, масалан кимгадир пул, кимгадир машҳурлик, кимгадир яна . . . Мана шу уч нуқтани давом эттирсангиз. Каниза: - (бироз маъюс тортиб) Мени энг биринчи сабабим, бу мени додамлар Муроджон Аҳмедов. Вақти келиб, уларни томирида оқиб турган қонлари тортдими, биринчи ва энг катта сабаб шу деб биламан.
Зебо: - Демак, санъатмас, пул ҳам эмас, машҳурликмас, фақат додангиз. Каниза: - Ҳа!
Зебо: - Қўшиқ танлашда нималарга аҳамият берасиз? Бу ижод ҳақида ва кўп мухлисларни қизиқтиради. Каниза: - Бу менимча, битта менда бўлмаса керак. Ҳаммада шундай бўлади. Шеър ёздираётганингизда ёки танлаётганингизда маъносига қарайсиз. Умуман, бастакор билан ишлаётганингизда мусиқага аҳамият берасиз. Мен иложи бўлса, ҳар бир майда нарсаларигача аҳамият бераман. Айниқса, ҳозир иккинчи альбом устида ишлаётган вақтим, ҳар бир нарсага алоҳида эътибор беряпман.
Зебо: - Бу борада инжиқмисиз? Мусиқада, аранжеровкачилар билан ишлаганда? Каниза: - (кулиб) Жуда ҳам!
Зебо: - Келишмовчиликлар, зиддиятлар бўлганми? (кулиб) Мен ўзим ҳақимда айтсам, ўта инжиқман. Бир қўшиғим устида ишлаганимда, жанжалларгача борадиган бўлиб қолганман. Мана бу ерини нотўғри қилибсан, мана бу ерини ўзгартиринг – деб, талашиб, уришасиз. Ўшандан кейин, битта зўр нарса чиқади. Каниза: - (кулиб) Ҳа. Лекин, айтмайман.
Зебо: - Журналист бўлмаганлигим сабабли, бугунги учрашувга албатта, тайёргарлик кўрдим. Саволларим ўринли ва айнан сизга тегишли бўлиши учун, ижодингизни ўрганиб чиқдим. Ўрганиш жараёнида, клипларингизда, қўшиқларингизда кимгадир, нимадир исботлаяпсиз деган фикр туғилди. Бу қай даражада? Каниза: - (бироз тушунмай) Масалан, нимани исботлашим мумкин? Саволни бироз тушуна олмадим. Лекин, шуни айтишим мумкин. Мен нимаики қилсам, авваламбор ўзим учун қиламан. Қўшиқ куйласам, биринчи навбатда ўзим учун куйлайман. Ҳатто, клип суратга олдираётганимда ҳам, ҳар бир яратаётган образим, биринчи навбатда ўзим учун. Кимгадир ёқиш ёки бошқа нарса учун эмас. Ёки мана менга қаранглар, мен шундай деб эмас! Зебо: - (кулиб ҳазил билан) Мен табиий гўзалман, ортиқча пардоз қилмайман, шундайми? Биринчи навбатда, шуни айтишим керак, мен ҳайрон қолдим. Чунки, менда сиз ҳақингизда бошқача фикр бор эди. Иккинчидан, сизга қойил қолдим. Сиз жуда ҳам эътиборли экансиз. Мен ҳар куни, одатий кунларда қандай юришимга, ҳеч ким бунчалик синчковлик билан эътибор бермаганди. Каниза: - Биз ҳар ҳолда аёллармиз. Шунинг учун, бу нарсага аҳамият берамиз.
Шу масалада бироз баҳслашишди.
Каниза: - Мана мен сиз билан юзма-юз ўтирибман. Ҳозир ўзимга қарамаганман демоқчи эмасман. Лекин, кундалик кўринишим, саҳна ва клиплардаги кўринишимдан фарқ қилади ва бу мени қониқтиради.
Кулиб яна баҳслашишди.
Каниза: - (самимий кулиб) Лекин, бундай гўзал бўлиб юриш, сизнинг ютуғингиз!
Яна хонанда Зебо савол беришда давом этди.
Зебо: - Сиз учун "пиар” нима? Каниза: - (ўйланиб, сукутдан сўнг) Мен нимани "пиар” деб тушунаман? Ёки бу мен учун нимани англатишини сўраяпсизми?
| |
Бўлим: JurYuldus |
Кўрилган: 16903 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 92 | 1 2 » | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |