02:05 ЁҚМАДИ видеопаради! (Ютуб дизлайк) | |
Ютуб оламидаги сўнгги қўйилган видеолардан халққа ЁҚДИ (лайк)га қараганда ЁҚМАДИ (дизлайк) кўрсатгичи юқори бўлган клипларини ЁҚМАДИ-Парадини тақдим этамиз))
Ва сайтимиз қай бирига ўз ЁҚДИ ва ЁҚМАДИси билан хиссасини қўшганини билиб хам оласиз.
1-Yagona - Sog'inmabmanmi
-Лайк! Қўшиқ омадли чиққан ва буни хамма билади. Клип хақида фикримми билдирмайману, аммо қўшиқ учун лайк биздан ва фикримча дизлайк хитпарадида Ягона бўлмаслиги керак эди, афсуски, рақамлар уни шу жой ва ўринга лойиқ топибди((
2-ЎРИН Joni Bek - Moshinamga o'tir
https://www.youtube.com/watch? 15 лайк х 115 дизлайк -Аниқ бу ўринга ўзиям мос экан. Охиригача кўролмадим, шу хит-параддан ўрин олиб яна бир куйлаб юборган актриса Замирага кадр етганида тўхтатдим. Биздан яна бир дизлайк! Демак 116!
3-ЎРИН Durdona guruhi - Jonajon
-72-чи дизлайк биздан! Шу гурух худди Сеторанинг янги таркиби каби нима учун хануз мавжудлигию нима мақсадни кўзлашлари тушунарсиз.
4-ЎРИН Zamira Beshimova vs band Tumaris - Gunoh qilma
https://www.youtube.com/watch? 18 лайк х 52 дизлайк
-Биздан хам дизлайк! На овоз на махорат... тушунмайман, хеч бўлмаса аввал актрисаликни қойиллатиб қўйгач, кейин бошқа қиррасини намойиш қилса ярашармиди? На бир омадли бош роль, ва на ёдда қолган образ... Матндаги гунох қилма сўзлари маъноси ўзларини камерага ишваланишларига мутлақо зид. Дахшатга кўникма? Клипни ўзи дахшат бўпётибдию))) Ижтимоий тармоқларда маданият вакиллари шуми дея эътироз билдирадиган бу қиз ўзини клипидаги кўриниши ва хатти-харакатларига шу саволни берса бўлармиди?)) Аксарият дизлайк олган клиплар режиссери бир одамлигини инобатга олса, у хам бу ишини ўйлаб кўриши керак назаримда. Хуллас, эссиз увол кетган шунча пул. А Сомалида эса болла оч!))
5-ЎРИН AkmaljahoN - Yalle-yalle
15 лайк х 50 дизлайк
-Зўрға 25-чи секундигача чидадим.)) Ярашадиган сочни ўстирсаде. На типратикан ва на жайра, Уммон гурухини энди чиқаётганидиги кўринишига фақиргина тақлид. Клип эффектлари эса...бррр эффектмуш узр.. Хуллас, АкмалЖахон(мушде)га бизданам дизлайк! Бошқа иш қилинг илтимос.) -Биладим...лайк хам дизлайк хам бермадим. Икиламчироқ фикр... Бу қизларни "Хоп хей шалалалалалей" қўшиғи қизиқроқ чиққанди.
7-ЎРИН Tamila - Gapim bor - Изохлашни хам истамасдим... Тамила ўзи хаётда яхши қиз, шунчаки уни қандай ва қай тарзда тақдим қилаётганларга хаммаси боғлиқ бўлса керак. Бахоламадим!
-Бу энди нокамтаринликнинг фантазияларни ўз қадрини ердан териб олишгача олиб боришдек гап. Қўшиқларини тинглаб мухлислари нақ Бомбейдан хат ёзармиш севиб қолдим деб. Қачон ўзи қўшиқ куйлашни бошладиз? Куйлаяпсизми ўзи?-деган қатор саволлар навбати чексизку...)) Дизлайк!
Хўш, буёғига сизлар ўз овозларингиз билан уларни ё ЁҚДИсини кўпайтирасизлар ва ёки ЁҚМАДИсини) Фикрлар эсдан чиқмасин! | |
Бўлим: Hit-Parad | Кўрилган: 14987 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 38 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |