04:28 Инстаграмдаги жанг: Муниса, Ягона, Сухроб, Тимур ва Лидия Андрэ... | |
Сайтимизда Мунисанинг яқиндагина Сухроб хақидаги фикри чоп этилгач (манбаа) Сухроб Кенжаев инстаграмдаги ўз сахифасида Мунисага аталган эътирозини намоён қилган. Унда нафақат юлдузлик касали билан боғлиқ гаплар нафсониятига теккани, балки, молиявий тарафлама хам эътирозлари етарли бўлди. Орага Стилист Лидия Андрэ, хонанда Ягона, клипмейкер Тимур Примкулов ва бошқалар аралашиб, хаммаёқ гап-сўзлар чанг тўзонига айланиб кетди. Шунинг учунам хар бирларини гапларини келтиришни лозим топмадим. Сухроб ва Мунисанинг илк ижод намунаси тақдим этилмай туриб, унинг атрофидаги икки ижодкорнинг бу жанги биринчи маротаба эмас, худди шундай тарзда иккиси сайтимизда бир-бирига бирмунча аввал хам фикрини баён қилганди. Бу сафарги инстаграмдаги жангдан , уларнинг ўзаро бир-бирлари билан аниқ хал қилинмаган саволлари қолиб кетганлиги натижасида бу низо давомланаётганини тушуниш қийинмасди. Хар ким ўзича хақ, хар кимнинг ўз важлари ва келтираётган холатлари мавжуд. Муниса хаммаси билан учрашиб бир ерда хал қилишни бир неча бора таклиф этиб вазиятга нуқта қўйилгандек... Учрашиб хар тарафлар бир-бирига йиғилган гапларни айтиб, жойида ижобий хал қилишларини тилаб қоламиз. Санъат оламида аслида аксарият бир-бири билан уришганларни тақдирини айнан мана шу орқаваротдан "диди-диди"си ейди. У қай холатда айтилганди, хазилмиди чинми, нега айтилганди, айтилганмиди ўзи каби аниқлаш четда қолиб, дарров атрофга ишчи хайбаракалла гурухи йиғилиб, ана кетди кейин гурухма-гурух бўлиниб бир-бирига тош отиш, ёмон кўриш ва ўша ёмон тарафни қоқилишу йиқилишларини санаш билан ўтаётган кунлар. Шахсан ўзимда хам шу холат бир неча бора учраб, атрофдагиларнинг сайъи харакатлари билан, шоу-бизнес оламидаги бир икки яқин дўстларим билан йўқ жойдан аразлашиб, айни дамда умуман гаплашилмас даражага етган. Камига тухматлар... Хаёт бундай нарсаларга иммунитетимни безбетизм турини яхшилаб ривожлантириб қўйгану, аммо яқин олганларимники албатта оғриқли... Қизиғи тушунарсиз. Кимларга бу кераклиги тушунарли лекин, ўша яқин олганинг бунинг фахмига етмаслиги аламли. Афсус, мана шу нарсалар бўлмаслиги учун учрашиб хаммасини хал қилишга кўп харакат қилганим бесамар кетди. Бир неча бора харакат қилганинг билан фойдаси бўлмаса, қўл силтаб, демак шу керак экан дер экансан. Балки шунга шоу-бизнес ўргангандир, балки уларга қулайдир вақти вақти билан атрофни ўзгартириб туриш, билмасам. Шунчаки, ўзим билан боғлиғини сезганим учунам, азага борган ўз дардини айтиб куйлар деб, ачиниб ўз фикримни баён қиляпман. Муниса ва Сухроб мавзусига чуқурлашишни истамамйман, уларни аввал дўст эканлигидан хабарим хам йўқ, хар иккиси хам кучли ижодкор, шундоқ хам икки рейтингли ва икки кучлилар бир-бирини тан олмай урушадиган даврда, яна бир шундай холатга кўпайишни олдини олишлари керак эди... Мунисани таклифидан агар шунча гапни кенг оммага айтиб бўлиб, яна учрашишдан бош тортадиганлар бўлса, унда Муниса хақ бўлиб чиқиши табиий. Нима бўлса хам ижобий натижани кутамиз. | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 10670 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 13 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |