[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: SarVario, Giyos, komol_76, Anv@rbek  
Форумистон » Sayyod.com » ЗАПРЕТга тушди)) » FC Navbahor fan-clubi (FC Navbahor yangiliklari...munosabatlar...)
FC Navbahor fan-clubi
ClimbeRСана: Шанба, 07-Янв-2012, 09:03 | Изох # 1
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
Xush kelibsiz FCNavbahor fan-clubiga bu yerda siz bn fcnavbahor haqida fikr almashamiz, yangiliklardan boxabar bo`lamiz.
FCNavbahor muxlislari bo`lsa taklif qilamiz!!!





Добавлено (07-Янв-2012, 07:36)
---------------------------------------------
Navbahor” futbol klubi 1974 yili tashkil topgan. O’sha vaqtda “Tekstilshik” nomi bilan O’zbekiston chempionatlarida ishtirok etdi. Jamoa 1978 yildan boshlab sobiq ittifoq chempionatining 5-mintaqasiga kiruvchi ikkinchi liga bahslarida qatnashgan. “Navbahor” chempionat o’yinlarida muvaffaqiyatli qatnashib, 1981-82 yillarda 7 mintaqa ikkinchi liga jamoalari orasida faxri 3 o’rinni egalladi. “Navbahor”chilar ushbu davr mobaynida oltita xalqaro o’rtoqli uchrashuvlarni o’tkazib, shundan 5da zafar quchdilar. Bir bellashuvda durang qayd qilindi.

Jamoa 1983 yildan "Avtomobilist" nomi ostida to'p sura boshladi. 1984 va 1996 yillarda namangalliklar "Paxtakor-79" xotira turnirida g'olib chiqishdi. "Navbahor" sobiq ittifoq 52 - chempionatining 2 liga 5 mintaqasida muvaffaqiyatli qatnashib , birinchi ligaga chiqish xuquqi beruvchi "bufer" mintaqada to'p surgan. 2 mavsum shu mintaqada to'p surgan "Navbahor" jamoasi 1990 yil yakuniga ko'ra 1 ligaga chiqdi.

"Navbahor" jamoasi 2006 yildan boshlab "Navbahor-Namangan" ("Navbahor-N") deb ataladigan bo'ldi.

"Navbahor" O'zbekiston chempionati o'tkazila boshlagandan beri qatnashib kelmoqda. Endi "Navbahor" uchun muhim sana va natijalar:

1982 - "Paxtakor-79" turniri. Final. "Navbahor" (Namangan) 2:0 "Start" (Toshkent) 1 chi bor chempion.

1984 - "Paxtakor-79" turniri. Final. "Avtomobilist" (Namangan) 1:0 "Xiva" (Xorazm) 2 chi bor chempion.

1986 - "Paxtakor-79" turniri. Final. "Avtomobilist" (Namangan) 2:1 "Dinamo" (Samarand) 3 chi bor chempion.

1989 - "Paxtakor-79" turniri. Final. "Navbahor" (Namangan) 1:1 a. v. 2:5 pen. "Traktor" (Toshkent) 2chi o'rin.

1992 - "Paxtakor-79" turniri. Final. "Navbahor" (Namangan) 2:1 "Kosonsoy" (Namangan vil. Kosonsoy sh.) 4 bor chempion.

1992 - "Navbahor" O'zbekiston kubogini dastlabki sohibi bo'ldi! Final - Temiryo'lchi 0:0 Navbahor pen 5:6. Chempionatda 5 o'rin.

1993 - O'zbekiston kubogi. Final - Navbahor 0:3 Paxtakor. 2 o'rin

1994- "Paxtakor-79" turniri. Final. "Navbahor" (Namangan) 4:0 "So'g'diyona" (Jizzax) 5 karra chempion.

1995 - "Paxtakor-79" turniri. Final. "Navbahor" (Namangan) 1:2 "So'g'diyona" (Jizzax) 2 bor 2 o'rin.

1993-1995 - O'zbekiston chempionatining bronza medali soxibi.

1995 - O'zbekiston kubogini ikkinchi bor qo'lga kiritdi Final - Navbahor 1:0 MHSK.

1996 - Namanganning "Navbahor" jamoasi O'zbekiston chempionatining g'olibi bo'lib tarixidagi ilk chempionlikni qo'lga kiritdi.

1997 va 1999 O'zbekiston chempionatining bronza medali soxibi.

1998 O'zbekiston kubogini 3 bor qo'lga kiritib kubokni o'zida birinchi bo'lib butunlay qo'lga kiritdi!!! Final - Neftchi 0:2 Navbahor

1999 yili birinchi bor o'tkazilgan O'zbekiston superkubokini qo'lga kiritdi. Paxtakorni 4:2 xisobida mag'lub etib erishgan.

1999 yili birinchi bor o'tkazilgan faxrilar o'rtasidagi birinchi o'rinni "Navbahor" faxrilari egallashdi.

1999/2000 yilgi Osiyo kubok egaliri kubogini faxrli 4 o'rinni qo'lga kiritgan.

2000-2003 yillari Jamoa kuchlik uchlikka kirolmagan.

2002 va 2005 yillari yomon natijasi - 6 o'rin. 2006 va 2007 yili eng yomon natijalari 7-8 o'rin

2003 va 2004 yillari "Navbahor" yana bronza medali soxibi.

Shundan ko'rinib turibtiki Namanganning "Navbahor" klubi muxlislari o'z jamoalaridan faxrlanishlari mumkin. Chunki "Navbahor jamoasi chempionlikdan boshqa xamma O'zbekiston (1992 yildan beri) ichki turnirlarida ilk g'olibi bo'lgan. Bunday buyuk jamoaning muxlislari sayti bo'lmasligi noto'g'ri edi, biz shuni to'g'irlashga xarakat qildik.


Добавлено (07-Янв-2012, 07:53)
---------------------------------------------
Энг йирик маглубияти 0:5 (Машъал ва Пахтакор 2008 йили)
Энг йирик галабаси 10:0 "Хоразм" (Урганч) 2006
Энг куп уйин утказган уйинчи Сайдулло Турсунов (236 та)
Энг яхши тупурар Шухрат Мирхолдоршаев (140 та)
бир мавсумда энг куп гол урган уйинчи Шухрат Мирхолдоршаев 31 та

lochinlar olg`a!!!!!


chelsea chempion...

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) ClimbeR - Шанба, 07-Янв-2012, 11:04
 
oybekСана: Шанба, 07-Янв-2012, 09:08 | Изох # 2
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Navbahorni muxlisimasmanku,ammo omad tilab qolaman.
Rasmda shu yilgi sostavmi?


 
ClimbeRСана: Шанба, 07-Янв-2012, 10:22 | Изох # 3
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
oybek, Assalomu alaykum oka xa shuyilgi

Добавлено (07-Янв-2012, 09:22)
---------------------------------------------
Демак "Навбаҳор” жамоасининг 2011 йилги таркиби билан танишинг!

Дaрвoзaбoнлaр:

Дeнис РOМAНEНКO
Бoтир НOСИРOВ
Эркин ЖAББOРOВ

Ҳимoячилaр:

Aбдумaжид ТOИРOВ
Витaлий ПOЧУЕВ
Мaксим УСМOНOВ
Шaвкaт НAСИБУЛЛAЕВ
Пaтрик AГБO
Жaмoл OТAҚУЛOВ
Дурбeк УМAРAЛИЕВ
Жaҳoнгир МEҲМOНOВ

Ярим ҳимoячилaр:

Бaҳриддин AМOНOВ
Рустaм ҚУРБOНБOЕВ
Жaсур БOБOЕВ
Муxтoр ФOЗИЛOВ
Ғaйрaт ЖЎРAЕВ
Илҳoм БOЙДEДAЕВ
Oтaбeк ВAЛИЖOНOВ
Aлишeр МAҲМУДOВ
Aзим AҲМEДOВ

Ҳужумчилaр:

Aлeксaндр ШAДРИН
Рўзим AҲМEДOВ
Aбдулaзиз СУЛТOНOВ
Aбдумaлик AБДУЛЛAЕВ


chelsea chempion...
 
FC_PAXTAKORСана: Шанба, 07-Янв-2012, 10:45 | Изох # 4
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
ClimbeR zo'r omad.

Omad
 
ClimbeRСана: Шанба, 07-Янв-2012, 11:16 | Изох # 5
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
FC_PAXTAKOR, raxmat

Валижонов ва Маҳмудов "Пахтакор"да, Бойдедаев эса...
Ниҳоят, миш-мишлар ўз тасдиғини топди. Бир неча кундан бери мухлислар оғзидан тушмаётган Алишер Маҳмудов ва Отабек Валижоновлар "Пахтакор" йиғинларида астойдил ҳаракат қилишмоқда. Ҳозирча ушбу футболчиларнинг "Пахтакор"да қолиш-қолмаслиги маълум эмас. Лекин, бизнингча футболчилар кейинги фаолиятини пойтахт жамоасида давом эттиради. Айтиш керакки, "Пахтакор" бу футболчиларга анчадан буён қизиқиш билдириб келаётган эди. Маҳмудов аввал ҳам тошкентликлар сафида тўп сурган бўлса, Валижонов "Пахтакор"да дебют қилиши мумкин.
Бундан ташқари, Илҳом Бойдедаев "Бунёдкор" машғулотларида жавлон уриб ўзини кўрсатишга уринмоқда.

Добавлено (07-Янв-2012, 10:02)
---------------------------------------------
Почуев "Навбаҳор" билан шартнома тузди
Футболчи ҳозиргина “Навбаҳор” билан шартнома имзолади. Бу ҳақида “Навбаҳор” вакиллари хабар беришди. Жамоа билан шартнома имзолаган Почуев бундан хурсанд эканлиги ва янги мавсумда жамоа мухлисларини жорий мавсумдан ҳам кўра кўпроқ хурсанд қилишга ваъда берди. Почуев ўтган мавсумда “Навбаҳор”даги ўйинлари билан терма жамоага ҳам чақирув олганди. Янги мавсумга тайёргарликни бир неча кунини у Тошкентнинг “Локомотив” клубида ўтказган эди.

Добавлено (07-Янв-2012, 10:16)
---------------------------------------------
1-tur
Navbahor-Qizilqum

2-tur
Sho`rtan-Navbahor

3-tur
Navbahor-Lokomativ

4-tur
Navbahor-Bunyodkor

5-tur
Metallurg-Navbahor

6-tur
Navbahor-Buxor

7-tur
Olmaliq-Navbahor

8-tur
Navbahor-Dinamo

9-tur
Nasaf-Navbahor

10-tur
Navbahor-Neftchi

11-tur
Paxtakor-Navbahor

12-tur
Navbahor-Andijon

13-tur
Mash`al-Navbahor


chelsea chempion...
 
LoadingСана: Шанба, 07-Янв-2012, 11:42 | Изох # 6
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Хоп хоп! Давом этинг.

Faqat 3 ta shart!
 
ClimbeRСана: Шанба, 07-Янв-2012, 20:33 | Изох # 7
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
Кеча Намангандаги "Ёшлар маркази"да "Камолот" ЙИҲ қошидаги "Фидоий ёшлар клуби" (ФЁК) ташаббуси билан Ўзбекистоннинг ҳамда "Анжи" клубининг 2011 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилган Одил Аҳмедов билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур тадбир давомида залга йиғилган элликка яқин болалар ҳамда футбол мухлислари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Одил Аҳмедовга мурожаат этишди. Кўтаринку руҳда ўтган тадбир давомида Одил Аҳмедов "Фидоий ёшлар клуби"нинг фахрий аъзолигига қабул қилинди. Шунингдек. Аҳмедов ўзи билан бирга олиб келган совғаларини Наманган шаҳридаги 26-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига топширди. Қуйида кечаги тадбирда берилган айрим савол-жавобларни эътиборингизга тортиқ қиламиз.

- Одил ака, бундан аввал бир неча марта "Навбаҳор"га борганингизда Сизни қабул қиишмагани ҳақида айтиб ўтгандингиз. Ўшандан кейин Сизни "Навбаҳор"га таклиф этишганмиди?
- Мен "Навбаҳор"да ўйнашни истаб, жамоа қароргоҳига боргандим. Аммо ўшанда мени қабул қилишмаган эди. Роса тушкунликка тушган эдим ўша пайт. Кейин эса Тошкентга бориб, у ерда ўзимни кўрсата олганман. "Пахтакор" сафида тўп тепиб юрганимда ҳам мени "Навбаҳор"га таклиф этишмаган! Умуман ҳозиргача "Навбаҳор"дан таклиф олмаганман! Агар мени жамоага таклиф этишганида "Навбаҳор" сафига келган бўлардим. Аммо барибир қачондир "Навбаҳор"да тўп сураман!

- Биламизки, Сизнинг оилангизда тўртта ўғил вояга етган. Азимжон ҳақида биламиз, аммо икки акангиз ҳақида маълумотларга эга эмасмиз...
- Азимжон "Навбаҳор"да тўп сурмоқда. Катта акам Ёқубжон эса ҳозирги пайтда шоу-бизнесда ўзини синаб кўрмоқда. Ёқуб акам 3-4 йта филмларда ҳам суратга тушибдилар. Комилжон акам эса менинг администраторим. Бемалол мен билан боғланиш учун Комил акамга мурожаат қилишингиз мумкин.

- Агар Сиз журналист бўлганизда қайси футболчини Ўзбекистоннинг 2011 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб атаган бўлардингиз?
- Александр Гейнрихни!

- "Анжи"нинг қайсидир ўйинида рус шарҳловчиси, "Мана Одил Аҳмедов Роберто Карлос билан сўрашиб, эртага Ўзбекистонга бориб мақтаниб юради", деганди. Лекин Сиз уларга қандай кучга эга эканлигингизни кўрсатдингиз. Сиз "Анжи"нинг энг яхши ўйинчиси деб топилдингиз.
- Ҳаммага ҳам бир хил ёқиб бўлмайди. Ўзбекистонда истеъдодли ёшлар кўп. Ҳали ўзбек футболи нималарга қодирлигини бутун дунёга кўрсатади! Бунга мен ишонаман!

- Сизга "Олтин бутса"ни оласанми ё Ўзбекистон тема жамоаси ЖЧ га чиқсинми дейишса, қай бирини танлар эдингиз?
- Албатта, ЖЧ га чиқишнида! Мен учун жамоа, айниқса терма жамоа манфаати юқори ўринда туради. Худо хоҳласа, 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этамиз! Биз бунга ҳақлимиз ҳамда қодирмиз!

- Наманганда ҳам иқтидорли футболчилар тўлиб ётибди. Сиз қайсидир интервюингизда Наманганда футбол мактаби қурдираман, деб айтгандингиз
- Ҳа, тўғри айтдингиз, Наманганда истеъдодли футболчилар кўп Уларга озгина эътибор берилса бас. Худо хоҳласа, Наманганда футбол мактаби очиш ниятим бор!

- Билишимча, ЖЧ-2014 саралаш ўйинидан ўрин олган Ўзбекистон-Япония (1:1) учрашувида "Пахтакор" ўйингоҳига бир нечта доғистонлик мухислар ҳам ташриф буюришган экан...
- Ҳа, мени ҳамда Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Доғистондан ҳам ўндан зиёд футбол мухлислари ташриф буюришган эди. Доғистонликлар ҳам Ўзбекистоннинг ЖЧ га чиқишига ишонишмоқда.

- "Анжи" таркибидаги қайси футболчиларни ўзингизга рақобатчи деб биласиз?
- Аввало рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Шундай экан, бу ўйинчи менинг рақобатчим, дея олмайман!

- Интернет сайтларида Сиз ва жамоадошларингизни ўзбек дўпписини кийиб тушган расмларингизга кўзим тушиб қолди.Албатта, ўзбек маданиятини дунёга танитишда қўшаётган ҳиссангиз учун миннатдорчилик билдираман! Дўппи олдида Чуст пичоғи ҳам бўлганида...
- Раҳмат. Сиз айтиб ўтган воқеа туғилган кунимда бўлиб ўтганди. Жамоадошларимни ўзбек ошхонасига таклиф этиб, ўзбек миллий таомларини биргаликда баҳам кўрдик. Дўппи билан биргаликда пичоқ ҳам буюртма қилгандим, аммо олиб келишга улгуришмади.

- Маҳачқалъанинг қаеридир Наманганга ўхшайдими?
- У ерда жуда ҳам кам бўламиз. Маҳачқалъа халқининг соддалиги билан, шунингдек, бозорлари билан Наманганга ўхшаб кетади.

- Сиз қайси футболчининг ўйинларини ҳозирда завқ олиб томоша қиласиз?
- Айни пайтда Хави ўйинларидан завқ оляпман.

- Ёшлигингиздачи?
- У пайтда Миржалол Қосимовнинг ўйинларини маза қилиб кўрардим.

- Қатар терма жамоасига урган фантастик голингиз ҳақида гапириб ўтсангиз.
- Нестеров ҳужумни бошлаб берганда, ичимда ҳозир ҳужумга ўтиб гол ураман деб айтгандим. Тўп менга қараб келаётганда гол бўлса ҳам, бўлмаса ҳам дарвозага тепаман дегандим.

- Сиз мўжизага ишонасизми? Ҳаётингизда мўжиза содир бўлганми?
- Аввало яшаб тургаимизни ўзи мўжизадир. Ҳозирги эришган ютуқларимни ёшлигимда орзу қилганман, лекин ҳаёлимга келмаган эди шундай бўлиши. Менимча, шунинг ўзи ҳам мўжиза бўлса керак.

- Сиз шу даражага ўз иқтидорингиз билан эришдингизми ёки қилган меҳнатларингиз самарасими?
- Биринчи навбатда истеъдод бўлиши керак. Кўп кузатганмиз, иқтидорсиз ёшларни ҳам олиб келиб, футболчи қилишга уринишади. Аммо бунинг фойдаси йўқ. Истеъдодлардан унумли фойдаланиб, шу даражага етдим деб ўйлайман.

- Ўзбекистонда футболчиларнинг трансфер суммаси ҳамда маошлари сир тутилади. Хўш, Сиз "Анжи"да қанча маош оласиз?
- Тўғриси буни ошкор этолмайман.

- Тадбир бошловчиси: Чунки, ойлигим пластик карточкага тушади, денг?
- Ҳа шунақа! (Залда кулгу)

- Футболчи бўлмаганингизда қайси касб эгаси сифатида Сизни кўришимиз мумкин бўларди?
- Ўйлашимча, мендан яхши актёр чиқади! (Залда кулгу)

- Футболчиликни танлаганиздан сўнг, нималардан воз кечишга тўғри келган?
- Аввало, футболчи ўз оиласида йироқда бўлади. Россияда фаолият олиб бораётганлигим сабаби оила аъзоларимни жуда соғиняпман.

- Шуҳрат Мирҳолдиршоев рақиб жамоа таркибида "Навбаҳор" дарвозасини доим ишғол қилиб келган. Сиз "Навбаҳор" дарвозасига гол киритганингизда ичингиздан қандай туйғулар ўтган?
- Проффесионал футболчи қайси жамоа шарафини ҳимоя қилишидан қатъий назар, гол уриши лозим. Мен ҳам мураббийлар берган топшириқларни бажараман. Шуни алоҳида айтиб ўтмоқчиманки, "Навбаҳор" билан ўтган ўйинларда майдонда тўлиқ куч билан ҳаракат қилмайман! Гол урганимда ҳам ортиқча хурсанд бўлмайман. Барибир туғилиб ўсган жойимга меҳрим баланд.

Добавлено (07-Янв-2012, 19:33)
---------------------------------------------
Таркибда ўзгаришлар кузатилмоқда
Клуб матбуот-хизматидан олган маълумотларимизга кўра, "Навбаҳор" таркибида ўзгаришлар рўй бермоқда. Аввалроқ Виталий Почуев жамоа билан янги шартномага имзо чекканлиги ҳақида маълумот бергандик. Маълум бўлишича, Почуев жамоа билан 1+1 кўринишида шартнома тузган.

Шунингдек, "Машъал" йиғинларида маълум вақт тўп сурган Дурбек Умаралиев ҳам таркибга қайтган. "Навбаҳор"нинг молдовалик посбони Денис Романенко ҳам бугун сафга келиб қўшилди.

Фаолияти давомида "Нефтчи", "Андижон", "Олмалиқ", "Машъал" сингари жамоаларда тўп сурган Шерзод Раимжонов айни пайтда кўрикда бўлиб турибди.

Жамоа ҳозиргача Санжар Асқаралиев, Абдумажид Тоиров, Артурас Фоменко, Абдулазиз Султонов, Ғайрат Жўраев, Тимур Султонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Виталий Почуев сингари футболчилар билан янги шартномаларни тузиб бўлди.

Таркибдаги рақобатни ошириш мақсадида раҳбариятнинг яна бир қанча футболчилар, шу жумладан легионерлар билан олиб борилаётган музокаралари сўнгги босқичга кўчган.

Янги мавсумда чемпионатда муносиб иштирок этишни кўзлаётган раҳбарларимиз "Навбаҳор"нинг рақобатбардош жамоа қилиш учун барча ишни қилишмоқда. Тез кунларда таркибда яна ўзгаришлар кузатилади.


chelsea chempion...
 
MARAT_89Сана: Якшанба, 08-Янв-2012, 01:53 | Изох # 8
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 113
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 213
Холати: Хозир йўқ
malumot uchun kotta rahmat

Inson bahona emas, imkoniyat izlashi kerak.
 
ClimbeRСана: Душанба, 09-Янв-2012, 03:09 | Изох # 9
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ


Добавлено (08-Янв-2012, 18:55)
---------------------------------------------
Navbahor stadionini kapital ta`mirlanayotganidan xabaringiz bor, stadion jaxon talablariga javob bera oladigan arena bo`ldi deyishadi mutasaddilar 2013 yili yangidan barpo boladigan stadion o`rindiqlar soni 40000 kishiga mo`ljallanmoqda,oldin 30000 odamni o`z bagriga sigdira olgandi bu stadion Navbahorga yangi stadion omadlar olib kelishini tilab qolaman

Добавлено (09-Янв-2012, 02:07)
---------------------------------------------
Муҳаммаджонов қайтиб келди
Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида "Машъал"дан ижарага олинган Қаҳрамон Муҳаммаджонов "Навбаҳор"да тўп сурганди. "Машъал" йиғинларни бошлагач Муҳаммаджонов Муборакка йўл олганди. Бироз муддат муборакликлар билан таркибда шуғулланиб турган Муҳаммаджонов яна "Навбаҳор"га қайтиб келди.
Шунингдек, таркибга грузиялик Лаша Генгашвили исмли футболчи ҳам келиб қўшилган. Ҳозирча ушбу легионер ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз.
Жамоанинг Намангандаги йиғини 19 январга қадар давом этади. Шундан сўнг 21 январдан йиғинлар пойтахтга кўчади.

Добавлено (09-Янв-2012, 02:09)
---------------------------------------------
"Навбаҳор": Голлар, дақиқалар, карточкалар...
Мухлисларимизга якунига етган чемпионатимиздаги “Навбаҳор”нинг статистик натижаларини ҳавола этишда давом этамиз.

КИМ ҚАНЧА ЎЙНАДИ?

“Навбаҳор” ушбу мавсумда 26 футболчи билан чемпионатда иштирок этди. Ўтказилган барча 26 ўйиннинг ҳаммасида майдонга тушган футболчи “Навбаҳор” таркибида йўқ. Балки, Виталий Почуев яна 5 та ўйинда майдонга тушганида бундай шарафга эга чиқиши мумкин эди. Почуев ўзи ўйнаган 21 та ўйиннинг барчасида тўлиқ 90 дақиқа тўп сурган. Иккинчи даврадан асосий таркибда ўйинларга киришган Жаҳонгир Меҳмонов барча 13 та ўйинда тўлиқ ҳаракат қилган. Умумий рўйхатни эса Абдумажид Тоиров бошқариб борди. Демак, Абдумажид Тоиров “Навбаҳор” таркибида энг кўп вақт тўп сурган футболчи бўлди.

Футболчи – Ўйин - Дақиқа
Абдумажид Тоиров 23 – 1946
Виталий Почуев 21 - 1890
Рўзимбой Аҳмедов 23 - 1868
Отабек Валижонов 21 - 1780
Денис Романенко 18 - 1620
Илҳом Бойдедаев 20 - 1508
Рустам Қурбонбоев 18 - 1340
Александр Шадрин 19- 1215
Алишер Маҳмудов 20 - 1200
Жаҳонгир Меҳмонов 13 - 1170
Жасур Бобоев 20 - 1165
Шавкат Насибуллаев 12 - 1070
Тимур Султонов 12- 1056
Жамол Отақулов 14 - 1029
Патрик Агбо 11 - 969
Ғайрат Жўраев 19 - 902
Санжар Асқаралиев 10 - 900
Абдулазиз Султонов 16 - 844
Эркин Жабборов 9 - 720
Баҳриддин Амонов 10 -639
Азимжон Аҳмедов 6 - 265
Абдумалик Абдуллаев 14 - 248
Александр Тимчишин 5 - 154
Элмурод Низомбоев 7 - 133
Қаҳрамон Муҳаммаджонов 1 - 46
Аъзамжон Алиев 1 - 21

САРИҚ КАРТОЧКАЛАР

Мавсум мобайнида “Навбаҳор” ўйинчиларига 61 та сариқ карточка кўрсатилган. Бу борада ҳам Абдумажид Тоировга етадигани йўқ!

8 - Абдумажид Тоиров
7 - Рўзимбой Аҳмедов
6 - Санжар Асқаралиев
5 - Виталий Почуев
4 - Денис Романенко, Абдулазиз Султонов
3 - Отабек Валижонов , Жамол Отақулов, Тимур Султонов, Шавкат Насибуллаев, Патрик Агбо.
2 - Ғайрат Жўраев, Элмурод Низомбоев , Рустам Қурбонбоев, Жаҳонгир Меҳмонов, Баҳриддин Амонов.
1 - Азимжон Аҳмедов, Александр Шадрин, Абдумалик Абдуллаев, Алишер Маҳмудов, Жасур Бобоев, Илҳом Бойдедаев.

ҚИЗИЛ КАРТОЧКАЛАР

Биринчи даврада қайд этилган 4 та қизил карточка якунда ҳам ўзгармади. “Навбаҳор” иккинчи даврада анча интизом билан тўп сурди.

1 - Отабек Валижонов, Алишер Маҳмудов, Рўзимбой Аҳмедов, Патрик Агбо.

ТЎПУРАРЛАР
“Навбаҳор” чемпионатда 26 та тўп киритишга эришди. Шундан 10 тасини Рўзимбой Аҳмедов ва Алишер Маҳмудовлар киритишиб, жамоа тўпурари бўлишди.

5 – Рўзимбой Аҳмедов, Алишер Маҳмудов.
4 – Александр Шадрин, Абдулазиз Султонов.
3 – Отабек Валижонов
1 – Рустам Қурбонбоев, Виталий Почуев, Санжар Асқаралиев, Жасур Бобоев, Абдумалик Абдуллаев.

ЎТКАЗИЛГАН ГОЛЛАР

“Навбаҳор”нинг молдовалик голкипери 18 та ўйин мобайнида 17 та тўп ўтказиб юборган. Эркин Жабборов эса 4 та гол “қўйиб” юборган.

17 – Денис Романенко
4 – Эркин Жабборов

ГОЛ УРИЛГАН ДАҚИҚАЛАР

"Навбаҳор" ушбу мавсумда киритган 26 та голни 7 тасини ўйиннинг 15-30 дақиқалари орасида киритган. Қолган дақиқаларда эса бироз камроқ...

0-15' - 4 (15.4%)
15-30' - 7 (26.9%)
30-45' - 5 (19.2%)
45-60' - 3 (11.5%)
60-75' - 2 (7.7%)
75-90' - 5 (19.2%)

БОШҚА НАТИЖАЛАР…

Жами ўйинлар -26
Голлар - 26
Уйда урилган голлар - 15
Меҳмонда урилган голлар - 11
Ўтказилган голлар - 21
Уйда ўтказилган голлар - 7
Меҳмонда ўтказилган голлар - 14
Уйда жамғарилган очколар - 25
Меҳмонда жамғарилган очколар - 11
Энг йирик ғалаба - 3:0 - “Қизилқум”, “Олмалиқ”
Энг йирик мағлубият - 0:2 - "Машъал", "Нефтчи"
Гол ўтказилмаган ўйинлар - 11
Гол урилмаган ўйинлар - 9
Иродали ғалабалар - 1 ( 2-1 Cўғдиёна)
Огоҳлантиришлар - 61
Четлатишлар - 4


chelsea chempion...

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) ClimbeR - Якшанба, 08-Янв-2012, 03:31
 
MARAT_89Сана: Душанба, 09-Янв-2012, 05:18 | Изох # 10
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 113
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 213
Холати: Хозир йўқ
NAVABAXOR ga omad yor bulsin

Inson bahona emas, imkoniyat izlashi kerak.
 
ClimbeRСана: Душанба, 09-Янв-2012, 16:07 | Изох # 11
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
"Навбаҳор" сайтига жон кирди. Янгиликлар оқими...

Лаша Генгашвили ва Шерзод Райимжоновлар "Навбаҳор" кўригида!

"Навбаҳор"навбатдаги мавсумга ҳозирликни 4 январь санасида бошлашганди. Шу ўринда 18 январга қадар бўладиган машғулотларга янги ўйинчиларни қатнашаётганлигини айтиш мумкин. Фаолияти давомида "Нефтчи", "Андижон", "Олмалиқ", "Машъал" каби жамоаларда тўп тепган Шерзод Райимжонов, грузиялик футболчи Лаша Генгашвили кабилар шулар жумласидандир. Айни пайтда клуб раҳбариятини яна бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб бораётганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Мураббийлар жамоа манфаатларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг номларини сир тутишмоқда. Таклиф этиладиганлар орасида хорижлик ўйинчиларни борлигини ҳам айтиб ўтиш мумкин. Уларни яқин кунлар ичида жамоа сафига қўшилиши кутилмоқда. Ўтган ҳафтада жамоа таркибига тажрибали посбон Денис Романенкони қайтганлигини ҳам эътироф ўтиш ўринли. Молдовалик дарвозабоннинг «Навбаҳор» билан тузган шартномаси 2012 йилда ҳам амал қилиши боис Романенко XXI чемпионатдаги ягона хорижлик посбон бўлиши мумкин.

Аҳмедов, Шадрин, Бобоев?
Клуб раҳбариятини ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган бир қатор футболчилар билан янги шартномаларни имзолаб бўлишгани ҳақида хабарингиз бор. Ўтган ҳафтада улар сафига Виталий Почуев ҳам қўшилди. Почуевни Тошкентнинг «Локомотив» клубига ўтиб кетиши тахмин қилинаётганди. Лекин, тажрибали ҳимоячи «Навбаҳор»даги фаолиятини яна давом эттиришни лозим топди. Яна бир ҳимоячи Жамол Отақулов янги мавсумни «Динамо»да бошлайдиган кўринади. Гарчи Отақулов жамоа йиғинига келган бўлсада, Наманганни тез орада тарк этишга улгурганди. Кейинчалик уни самарқандликлар сафига қўшилганлиги ойдинлашди. 2011 йилги чемпионат иккинчи даврасида «Машъал»дан ижарага олинган Қаҳрамон Маҳаммаджонов эса яна «Навбаҳор»га қайтди. Шунингдек, ижара асосида наманганликлар шарафини ҳимоя қилган Рўзимбой Аҳмедов ва Александр Шадринлар масаласи тўлиқ ҳал этилмаган бўлса, Жасур Бобоевни «Динамо»дан қўним топиши деярли маълум бўлиб улгурди.

«Навбаҳор» навбатдаги йиғинини 21 январдан 3 февралга қадар Тошкентда ўтказади. Айнан пойтахтдаги машғулотлар чоғида мураббийлар ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш орқали футболчиларнинг ҳолати борасида керакли хулосага келишади. Жамоамизнинг 4-18 февраль оралиғидаги йиғини эса Туркияда ташкил этилади.


Жамол Отақулов: Наманганликлар билан дўстона руҳда хайрлашдик

Техник носозликлар туфайли сайтимиз маълум вақт давомида иш фаолиятини юрита олмаганди. Ўтган вақт давомида юзага келган муаммоларни бартараф этишга харакат қилинди. Ниҳоят, барчаси ўтиб кетди. Демак, «Навбаҳор» футбол клубининг расмий сайти яна мухлислар билан бирга. Юзага келган ноқулайликлар учун ишқибозлардан узр сўраган ҳолда ишимизда давом этамиз. Мавсумлар оралиғидаги вақт давомида сайтимиз муштарийлари жамоага оид янгиликлардан биринчилардан бўлиб хабар топишади. Демак бошладик.

Ўтган мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Жамол Отақулов айни пайтда Самарқанднинг "Динамо" машғулотларида қатнашмоқда. Аслини олганда ҳимоячи навбатдаги чемпионатни ҳам "Навбаҳор"да ўтказиши кўзда тутилганди бироқ якунда футболчи "Динамо" вариантини танлади. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Отақулов билан боғланиб қисқача суҳбат қурдик.

Чиндан ҳам "Динамо" машғулотларида иштирок этаяпсизми?
- Ҳа, ҳозирда "Динамо" машғулотларида қатнашмоқдаман. Ушбу клубдан таклиф бўлганлиги учун уни қабул қилдим бунга эса самарқанд шаҳрини уйимга яқинроқ бўлганлиги сабаб бўлди. "Динамо"да ёлғизланиб қолмайман деган умиддаман чунки "Навбаҳор"даги дўстларим Жасур Бобоев ва Рўзимбой Аҳмедовлар ҳам шу ерда машғулотларда иштирок этишмоқда.

- Мухлислар ўртасида сизни клуб раҳбарлари билан келиша олмагани учун "Навбаҳор"дан кетибди деган миш-мишлар юрибди. Бунга изоҳ берсангиз!
- Клуб раҳбарияти билан билан ҳеч қандай келишмовчилик юзага келмаган аксинча муносабатларимиз дўстона эди фақатгина юқоридаги айтган сабаб туфайли "Динамо"ни танладим. Бир сўз билан айтганда Наманганликлар билан дўстона руҳда ҳайрлашдик.

Добавлено (09-Янв-2012, 15:07)
---------------------------------------------

Футболчиларимиз муносиб тақдирланишди!


30 декабрь куни Наманган шаҳридаги "Офелия" ресторанида 2011 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионатининг кучли ўнлигининг 6-поғонасини забт этган "Навбахор" футболчилари ҳамма қатори янги йилни кўтаринки кайфиятда қарши олди.

Тадбир аввалида Наманган шаҳар ҳокими "Навбахор"футбол клуби президенти Тўлқин Дадабоев, вилоят футбол федерациясининг вице-президенти Бахром Холмирзаев, Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси раиси Расулжон Низамбаевлар бирма бир сўзга чиқиб, якунига етган мавсумнинг иккинчи давраси Наманган футболи учун омадли кечганини, айниқса "Навбахор" футболчилари ўзига бегона бўлган сўнгги поғоналарни тарк этиб яшин тезлигида юқорига чиққанини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Шундан сўнг Наманган шаҳар ҳокими бошчилигида мураббийлар штаби ва жамоа раҳбариятига сермаҳсул мехнатлари учун эсдалик совғалари ва дипломларини топширдилар.
Санъат ва спорт дунёни танитади, шу маънода бу икки соҳада мақсад муштарак. Тадбир куй қўшиқлар ҳамоҳанглигида қизиқарли ўйинлар билан қизиқарли тус олаётган бир вақтда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва "Навбаҳор"нинг номинал ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмоновнинг Қорбобо тимсолидаги ташрифи базмга янада файз бағишлади.
Тадбир давомида бир нечта номинация бўйича жамоа аъзоларига махсус мукофотлар топширилди. Жамоа расмий веб-сайтида бир ойдан ошиқроқ давом этган сўровнома якунига кўра, футбол муҳлислари жамоамизнинг клубга муносиб ҳисса қўшган Денис Романенкони "энг яхши дарвозабон" деб топишди. Жорий йилнинг иккинчи даврасида жамоа таркибига келиб қўшилган ярим ҳимоячи Санжар Асқаралиевни эса "энг яхши ярим ҳимоячи" деб эътироф этилди. Санжар жамоа сардори сифатида жамоаси ва ҳамкасблари тарафдори бўлиб жонкуярлиги сабаб, мухлисларнинг ёқимтойига айлангани ҳам бежиз эмас.
Бу йилги мавсумда "Энг яхши мураббий" мукофоти шак шубҳасиз Усмон Аҳмедович Асқаралиевга насиб этди. Жамоа билан барқарор ўйин кўрсатган Виталий Почуев "энг яхши ҳимоячи" номинациясида ғолиб чиқди. "Энг яхши ҳужумчи" деб эса Абдулазиз Султонов эътироф этилди. Ушбу номинация ғолибларига дипломларни Наманган шаҳар ҳокимлиги бошчилиги хамда клуб раҳбарияти топширишди. Шундан сўнг залдаги чироқлар ўчирилди ва каттакон мониторда ХХ миллий чемпионат баҳсларидаги "Лочинлар"нинг энг чиройли голлар олтилиги намойиш этилди. Қуйида сизларни голлар рўйҳати билан таништирамиз.
1 - гол: "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 1-0 , гол муаллифи Алишер Маҳмудов
2 - гол: "Навбаҳор" - "Машъал" 2-0, гол муаллифи Рўзимбой Аҳмедов
3 - гол "Олмалиқ" - "Навбаҳор" 0-3, (2) гол муаллифи Абдуазиз Султонов
3 - гол "Навбаҳор" - "Пахтакор" 2-0, (2) гол муаллифи Александр Шадрин
4 - гол "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 2-1, гол муаллифи Виталий Почуев
5 - гол "Навбаҳор" - "Насаф" 1-1, гол муаллифи Отабек Валижонов
6 - гол "Насаф" - "Навбаҳор" 3-2, гол муаллифи Алишер Маҳмудов
Мазкур видео сўровномада 5 та тўп киритиб, жамоа тўпурарларидан бирига айланган собиқ "Навбаҳор"чи Алишер Маҳмудовнинг Қаршида "Насаф" дарвозасига киритган голи туфайли йилнинг "Энг яхши гол муаллифи" дея топилди ҳамда махсус дипломни Наманган вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси раиси Расулжон Низамбаев топширди ва янги жамоаси "шер"лар сафида улкан зафарлар тилаб қолди. 2011 йилнинг "Энг фойдали футболчиси" деб эса бир овоздан отахон ўйинчи Абдумажид Тоиров эътироф этилди. Унга аталган мукофотни вилоят футбол федерациясининг вице-президенти Баҳром Холмирзаев топширди.
Энг кутилмаган совғага "Олтин замин" радиоси сазовор бўлди. "Навбахор" клубининг фахрий мураббийларидан Мустафо Байрамов ҳамда клуб матбуот ходими Шавкат Содиқов ва Отабек Кенжаевлар радиошарҳловчи Фаррух Юнусовга "Навбахор" футболкаси ва "энг яши ахборот ҳамкори" номинацияси дипломини топширишди.
Тадбир сўнггида "Навбахор" клуби раиси Дилмурод Мамажонов, жамоа ярим ҳимоячиси Санжар Асқаралиев сўзга чиқишиб, кўрсатилган юксак ҳурмат эҳтиром учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди ва янги мавсумда ишқибозларни хурсанд этишларини билдиришди.
Бироздан сўнг ушбу кечадан тайёрланган фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз!


chelsea chempion...

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) ClimbeR - Душанба, 09-Янв-2012, 10:19
 
komol_76Сана: Сешанба, 10-Янв-2012, 20:48 | Изох # 12
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
Бу Навбахор клубининг сайти ва фан клуби эмас!!! Хар қандай янгиликни футбол янгиликлари мазусида очинглар!!!!! бундан ташқари, мавзуда роса кўчирмачилик қипсилаю а? Ҳич бўлмаса қайси сайтдан оганилани кўрсатсела яхши бўламиди... агар бошқа сайтда бу маълумот бўса, янги мавзу очишга қум боми?

нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
Форумистон » Sayyod.com » ЗАПРЕТга тушди)) » FC Navbahor fan-clubi (FC Navbahor yangiliklari...munosabatlar...)
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск: