13:59 Олмазор туман хокимияти Маданият бўлимига хурмат! | |
Ассаламу алайкум ва Рахматуллоху ва Барокатуху ахли яхшилар! 2-апрель кунги ФАХРЛИ ИНСОН хайрия фондининг лейкемия билан касалланганларга қон топшириш ва моддий хайрия акциясидан фоторепортажимизни қабул қилинг:
Қон топширган фахрли қахрамонларимиз:
Олмазор тумани Маданият бўлими ва Маданият марказлари ходимлари акциямиздаги иштироки ушбу касб ходимларининг жамоавий оқибати ва хайрли ишларга бефарқ эмаслигини билдириб, уларга бўлган хурмат хиссини оширади.
Моддий хайрия: 6. Имрон Апрель ойига барча йиғилган пуллар (+карта, ПэйМи, хориждан пул ўтказмалар ва Россия СберБанк картамиз) 8.750.000 сўмни ташкил этди.
Ширинликлар;
Санъат оламидан хонанда Имрон акциямизнинг фаол иштирокчиларидан
Келаси жума куни ушбу йиғилган пулларга дори олиб тарқатиш, қон хужжатларини қонга мухтожларга шахсан топширишдан фото ва видеохисобот тақдим этамиз!
Хайрия амалларимизни Аллох ўз даргохида қабул қилсин, рози бўлсин ва энг аввало барчаси умр, соғлиқ учун хизмат қилсин. Ушбу акцияга ўз хиссасини қўшган хар бир иштирокчига хурматим чексиз, мана 9-йилдан бери сизлар сабаб бу акция бардавом, сизлар борки умрлар узаймоқда, сизлар борки кимлардир яшамоқда, сизлар борки кимлардир ўксимаяпти... шуни унутмасак бўлгани. Ушбу сатрларни ўқиётган барча бошқаларни хам бефарқ бўлмасликка ва имкон қадар ўз хиссасини қўшишларини чорлаб қоламан. Ахир кимнидир умрини асраб қолиш ёки уни узайишига сабаб бўлишдек катта иш бормикан хаёт мазмуни деганида? Келгуси акциямиз 7-май куни! Яхшилик чоррахасида яхшилар билан юз кўришгунча!
Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар! | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 1630 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |